jump to navigation

Амстердам хотиралари — 17 Май 26, 2014

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

ШахматКундаликдаги битиклар

На қасдинг бор? Дард жонни қўйиб юбор, бир лаҳза нафас олсин!

Сўнгги даражотига кўтарилиб, қароргоҳига етишган  Ақл  алалоқибат шатранж майдонини асп юришлари орқали ишғол этмоққа киришди. Бозингар, моҳир шатранжбоз аввал обдон пухта ўйлаб, сўнг қоидаларига кўра ҳаракат қилишга одатланган эди.

У аввалига жидду жаҳд  бирла  йўлни пиёдалар орқали очди, сўнг кетма-кет асп юриш қилиб, рақибини довдиратиб қўйди.

Аслида биз ҳам шатранж тахтасига нигоҳларини қадаб от сурган шатранжбозларга менгзаб қўйилган  бандалармиз, фарқимиз шундаки: бунда биз кимўзарга қуръа ташламаймиз ва ғолибликка асло даъвогар чиқмаймиз. Аммо шуниси аёнки,ақлимиз жидду жаҳд кўрсатганида туйғуларимиз чекинади. Ҳисларимиз ғалаён кўтарганида эса ақлимиз чорасиз қолади. Биз аслида шатранж тахтасида асп юриш қилган пиёдалармиз. Йўлнинг адоғини излаган кўзлар тинади, оёқлар эса манзилини излай-излай толади. Конаб ётган жон ҳаловат ахтаради, тополмагач,фано ёбонида чайқалиб қолади. Ва биз аро йўлда манзилини топмай адашган йўловчига менгзагаймиз.

25 май, 2014 йил.

 

Реклама

Амстердам хотиралари — 16 Май 23, 2014

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

quran2Кундаликдаги битиклар

Ҳаёт  мафтункор баҳор ва оҳори тўкилган куздан иборат!

Умримиз  кўркли кўклам ва кўримсиз кузакка тўлиқ.

Осмонинг интиҳосизлиги, заминнинг эса чексизлиги, хаёлларнинг сўнгсизлиги ҳамда кўнгилнинг  шиддатли тўлғамалари  Сенинг қўним топмас ва ҳад билмас  орзуларингга ўхшайди.

Сўлим майнинг жозибаси шундаки, у санада бир бор мафтун кўнгилларни излаб келади. Сўнг йил бўйи яна  қайта ва қайта  забтига олмоқ учун соғинтириб кетади. Замин ва осмоннинг  аввал энтикиб, сўнг уҳ тортишининг боиси шундан эмасмикин?

Дилнинг бири нозик ва чунон заиф, бири иродали ва саботли эса-да, барибир  ҳар икки кўнгил ўксиб қоладиган бўлди… Пазмонат шудам баҳор! (далее…)

Амстердам хотиралари — 15 Май 23, 2014

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

munavvara_oymatovaТУНГИ МУШОИРА

Мунаввара Ойматова:

Хотир кўчасида кездим саросар,

Кўзимга суртай деб изинг гардини,

Юрак саҳросида бунча ёлғизман,

Тўкдинг Ишқ ҳасратин, Гулнинг дардини.

 

Шаҳодат Улуғ:

Гуллар сўлғин эди, қалб дилхун эди,

Йўллар олис эди, ютаман дерди,

Сенинг остонангга етишмаган кун,

Шамоллар рўмолинг келтириб берди.

 

Мунаввара Ойматова:

Билқиснинг тахтига даъвогар эдим.

Шамоллар обкетди тахтиравонни.

Сулаймон ёнига  элтарми дердим,

Бошимга қулатиб кетди осмонни. (далее…)

Амстердам хотиралари — 14 Май 23, 2014

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

munavvara_oymatovaГурунглар

Иттифоқо икки дугона суҳбатлашарди.

-Қалайсиз дугош, кўринмайсиз? Аммо англаяпман, роса ёзяпсиз?

— Секин юрибман, энди. Хўжандда қандай янгиликлар?

— Мен сизга айтсам, Петербугга — сафарга жўнамоқчиман.

— Хабарим бор. Сафарингиз бехатар, мушкулингиз осон бўлсин!

— Раҳмат, Шаҳложон! Кайфиятлардан гапиринг, кайфиятлардан…

— Девонам тутиб турипти.

-Унда шеърлашайлик!- дер эмиш.

-И-е, Мунавваражон, мен ўзимни девона санаб юрсам!.. (далее…)

Амстердам хотиралари -13 Май 10, 2014

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

Мактуб«Мактублар» туркумидан

Сукутдан-да фараҳманд воқелик йўқ эди.

Бизда тонг отди, шукур яна қуёш уйғотди. Лаҳза ўтгач ўзимни ёзув столи олдида кўрдим.

Битикларим ичида сароб қалқиётган қиёфангни чизишга ҳеч ботина олмадим, аммо ўз қафасини безовта тепган юрагингни тасвирлашда ўзимда куч топган эдим.

Овозимни эшитаётган бўлсанг, сукутдан-да дилхуш сокинлик йўқ эди. Аммо юрагингнинг асов ва исёнкор эпкинлари сокин сукунат ичига асов тўлқинларни олиб кирганди. Шундан буён Сенинг юрагинг безовта чопади, менинг оёқларим Вақтнинг димоғдор эпкинларига суриниб юради.

Бир кун яна қафасини абгор тепган занжирбанд юрак вужудга раддия берган кун, мени битикларим ичидан изла, унга қадар совуқ денгиз шамолини қўлларингда тут, покиза нафасни пуфакка жойла. (далее…)

Амстердам хотиралари — 12 Май 10, 2014

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

дарёдаКундаликдаги битиклар

Яшамоқни инкор этаман, ёзмоқ учун оламан нафас…

Руҳим мендан олдин юрарди, мен унга соядек эргашар эдим. Аммо йўлнинг якунини кўролмадим ҳеч, унинг адоғини кўрганлар борми?

Афсус фақат хаёлларим ичида ҳур эдим, бунда юрак мустабид вужуднинг ичида бир банди эди.

Агар бокира туйғулар бўлмаганида ҳаёт шаксиз давом этарди, аммо у  жилосиз нақш сингари кўримсиз бўлар эди.

Ўрта ёш инқирози барибир ўлат уруғини сочади. Бокира ҳисларга бу не ёвузлик?

Ҳаёт ўлим қаршисида титрайди, ҳайриятки, кечажак ҳар бир дақиқанг емирилишдан иборат эмас.

Бугун кўзинг шишасида соб бўлаётган саробни кўрдим. Қадаминг эса олисларга силжир эди.

— Умримиз соб бўлаяпти. Оқар сувдан  ҳикмат излайлик,- сенга овоз жўнатдим. (далее…)