jump to navigation

Ғаниматим (қисса, якуни) 19 февраля, 2012

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

Орадан йиллар ўтди. Мен эса ота-онамсиз яшашга кўникдим. Раҳмонали ҳарбий хизматга чақирилди, саноқли кунлардан сўнг у рус ўлкаларига жўнайди.

Бугун жуда эрта уйғондим. Деразани очгандим,  димоғимга шафтоли гулининг ифори урилди, мен эса бу муаттар ҳиддан тўйиб ва қониб  нафас олдим. Шу пайт деразам  тагида оёқ дупурини эшитдим, қарасам  Раҳмонали экан.

— Нонуштадан  сўнг булоқ бўйига чиқ, сени кутаман.

Чой ичаётиб у холамдан бекитиқча, менга маъноли қараб қўяди. Нонуштадан сўнг иккиланиб ташқарига чиқдим.  Кўкда бир мужда тарқалган — бу ёмби ўзидан заррин нур ва илиқлик таратиб, борлиқни чороғон этганди. Атрофда кўча симёғочига тизилган  қалдирғочлардан бўлак ҳеч  зоғ кўринмасди. Чор тараф сокин ва осойишта, кун ботар томонда эса Нурота тоғлари  мағрур ва кибор қад ростлаганди. Азим тоғлар  тобора юксалиб, Лангар тоғларига қўшилиб кетган. (далее…)

Ғаниматим (қисса, давоми) 17 февраля, 2012

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

Бувимнинг барча маъракалари ўтказилди: келди–кетдидан сўнг, эзғин ва ҳорғин қиёфада ётоғимга кираман. Ўлим ҳақдир, бувимнинг қазосидан сўнг кўк, қалин муқовали дафтар кўз ўнгимдан сира  кетгани йўқ. Унда нималар  битилган  бўлса, дея тинмай ўйлайман. Фақат ўқигани фурсат томолмайман. Айни бу чоғда ўша дафтарни  олиб ўқиш  фурсати етганди. Баайни ўзимни бир муҳим маросимга чоғлаётгандек эдим…

Ўрнимдан илкис туриб, тахмонда тўшаклар қатига қўйилган белгили ёстиқни олдим ва ўзим тикиб қўйган еридан сўта бошладим. Дуррага ўралганлар ичидан калитни оҳиста оламан. Сўнг ётоқхонага ўтаман. Девор ортига беркитилган хазина ичидаги дафтар энди менинг қўлимда.

Битикларни ўқир эканман, етук ақлнинг маҳсули экани шундоқ билиниб турган ёзувлар мени оҳанрабо каби ўзига тортади. Ва мен битиклар тўлқинида оқа бошлайман… (далее…)

Мусиқий Фусун 10 февраля, 2012

Posted by Shahodat in Мусиқий фусун.
add a comment

http://www.youtube.com/watch?v=yTnecyw1JR0

Ғаниматим (қисса, давоми) 8 февраля, 2012

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

— Энди бу ёстиқни ишлатма, тахмондаги тўшаклар қаватига қўй, қизим. Лекин доим унинг жойини эсингда тут, —  дея менга уқтирди бувим.

Мен бу ҳарир рўмол остида ақлу зако, бежирим либосларга беркинган вужуд тубида оташин қалб садо бериб турганини ҳис этмоқдаман. Унинг оташин юрак ҳарорати менинг ҳам қалбимни илитиб турибди. Ўша қалбдан таралаётган илоҳий шуъла  менинг ожиз танам ичра қуйилиб, сўнг тўлқиндек таралиб-таралиб, мавжланиб оқаётир. Бу ёниқ ёмби шуъла ботинимга қуйилмоқда эди.

Бувим менинг қўлларимни ушлаб:

—  Сен ҳалигиларни асра, жойини зинҳор ҳеч кимга, ҳеч қачон айтмагин. Ўзингдан бошқа ҳеч кимга ишонма! – деди  гўё гапини биров эшитиб қоладигандек пичирлаб. Ёш қизалоқни опичлаб суйган она каби бағрига босиб, меҳр билан пешонамдан ўпди. (далее…)

Ғаниматим (қисса, давоми) 6 февраля, 2012

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

Дадам билан ойим турган хонага қай йўсинда етиб борганимни билмайман. Мен улар қаршисида гўё тилдан қолган киши каби жимиб турардим.

— Ҳа, мазанг йўқми оқариб кетибсан, гапир, нега бундай жим турибсан? — Ойим менга тикилди. Яна нималардир деди, бироқ ҳеч вақони англай олмасдим, шу тоб қулоғимга гап кирармиди?!

Ниҳоят ўзимни қўлга олдим ва уларни  бувим ҳузурига чорлаётганини айтдим.

— Сизларни …- ҳаяжонимни яширолмай дудуқланиб қолдим. — Сизларни… бу-увим чақиряпти…

— Тинчликми? — cўради ойим.

Мен елка қисдим.

— Сизларни тезда кесин деяпти… (далее…)

Ғаниматим (қисса) 5 февраля, 2012

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

Биринчи қисм

Қачонлардир аждодларидан мерос қолган жавоҳир унга инъом этилди. Аммо бир саркор, бир халоскор топилмади — уни ўлим чангалидан қуткаргучи нажоткор топилмади. Бахт уқубатга айланишини англаган далли хаёли, йиллар ўтиб, алалоқибат, фақат якунида шодлик эшик  қоқишидан огоҳ бўлганди, бироқ кўнгли таскин топмади. Ва шунда юраги  исён кўтарди. Кўнгил иши  ҳамиша мушкул юмуш саналган.

Қалб ғалаёни – бу дард чекишдан шиддатлироқ   бир азоб. Юрак исёни – ҳасрат ва надоматдан юксакроқ, изтиробдан бино бўлган титратма — бир шиша-ю шаффоф тўлғамадир. Агар-чи, ўша юрак тўлғамалари зарб билан кўксингни беаёв тепкиламаганида, эҳтимол, сен бу қадар ҳушёр тортмасдинг. Чап кўксингда   қўзғолган исён икки қошинг ўртасига беаёв чизиғини тортган чоғ, сен ўзингни ўнглаб олгансан. Ўша юрак қўзғолони  сени мангу бедорликка мубтало этган. (далее…)

Форсий садолар 1 февраля, 2012

Posted by Shahodat in Мусиқий фусун.
add a comment

http://www.youtube.com/watch?v=IDQEBNOGxCM&feature=related