Амстердам хотиралари — 8 12 февраля, 2014
Posted by Shahodat in Наср.add a comment
Тўлқинсиз соҳилни кўрганмисан?!
Туйғулар маъсумдир, мастурадир. Аммо менинг муслималигим бу ҳисларни ўраб қўяди…
Сен сийнаи соҳилсан, мен эса тўлқин… Сен кутаверасан, мен қайтавераман… Тўлқинсиз соҳилни кўрганмисан ҳеч?
Орамизда ҳеч қанча фарқ йўқ: сен савдойисан, мен телба… Фақат бу сифатларни сенинг мардона ҳайбатинг, менинг муслималик шаъним муттасил яшириб туради. Сендаги мардона ҳислат, мендаги муслималик шаън ўртадаги бегуноқ ишқни ҳалокат ёқасига суриб боради… Кунлар шу тақлид ўтади… Унутмаки, тун ўртасида ҳаргиз қуёш кўринмас, кун ўртасига эса қороғулик чўкмас… Шунинг учун ҳаддини билган тун вақти етгач, ўрнини кунга бўшатиб беради. Сен ҳаддингдан ошма, мен эса ўз ўрнимни билиб юрай… Ҳаддидан ошганлар танқайган бурнини ерларга ишқаланган ҳолида кўради. Шунда улар оғриқ азобида титранадилар. Сен зинҳор ҳаддингдан ошма, мен эса ўз ўрнимни билиб ўтирай… (далее…)
Амстердам хотиралари — 7 4 февраля, 2014
Posted by Shahodat in Наср.add a comment
Бошин деворга тираб, кўз жола қилар бўлди…
Сен нечун кўнгил бойладинг? Кетсам изимдан пойладинг…
Мен нега қўрқиб кетдим?!
Далли-девона ишқ,
савдойи севги,
телба муҳаббат,
буёндаги ҳолим наҳотки шу савдойи, ситамгир севгининг ҳукмига термулиб қолса?!..
Сенга қойил қолдим. «Севсам ўлдирурлар, севмасам ўлам», дейсан. (далее…)
Амстердам хотиралари — 6 4 февраля, 2014
Posted by Shahodat in Наср.add a comment
У елка қисиб ўтган оддий заҳматкаш аёл, ҳам муштипар она эди.Олис замонларда қолган зулмат-қоронғулик ва толеида порлаётган ойдинликдан ҳикмат излаган эди. Ҳорижда ўз тириклик қисматининг ёрти бўлагини яшашда давом этаркан, ҳар қандай руҳий ҳам ҳаётий таназзулга тайёр турмоқ лозимлигини балоғат ёшига етган фарзандига ўқтириб деган эди…
-Ҳаёт! Бу ҳақиқат! Аслида бизга берилган нодир ҳикмат, ноёб асардир. Сенинг ҳаётинг Сендан болашанажак…Кечанг-бу сенинг ўтмишинг..Бугунинг-бу сенинг бутун борлиғинг. Ўтмишинг ва бугунинг келажакгингга мустаҳкам пойдевор бўлади.Эртанг эса келажагингдир.Тарозининг бир палласида ўтмишинг, бир палласида бугунинг турсин. (далее…)