jump to navigation

Амстердам хотиралари — 10 Март 8, 2014

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

Мактублар туркумидан

тунОтамга…

Донишмандим Отам, Сиз Қиблагоҳимсиз!

Сиз авлодларини  мудом тўғри йўлга етаклаган сарбонсиз! Биз Сизга шаксиз бўйсунган ва сўзсиз эргашган карвонмиз…

Отамнинг ўгитлари:

— Одамлардан бир поғона пастда тур, бир поғона пастда юр!  Оллоҳ кўкка сапчиганларни суймайди.

***

Онамга…

Дуогўйим офтобимсиз!

Бундан йигирма йил илгари мени Андижонга кузатаётиб лабларингиз пичирлаганди:

“Ватанда — Ватансиз! “

Ё, Роббим!

Сустлашдим,

Сассиз қолдим! (далее…)

Реклама

Амстердам хотиралари — 9 Март 8, 2014

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

Сўз наққоши ёҳуд “Улуғ санъаткорлар — улуғ ногиронлар…”

ўзингни ўзингУ ижодий жазава, сўнгсизлик жазаваси ичида ўзи билан ўзи ўчашган беомон ўлим манзарасини чизар экан, бир пайтлар ўзи айтган фикрни шу тобда эсга олмагандир эҳтимол… “Улуғ санъаткорлар-улуғ ногиронлар”…    Ўшанда у китоблари орасидан чиқиб келди.

Бу адабиёт чўққисини забт этган адиб Томас Манн эди.

— Ҳар қандай азобнинг чегараси бордир! Жисмоний оғриқнинг оқибати — ҳушни йўқотиш. Қалб азоби эса фалажликка элтади. Аслида бахтсизликнинг чегараси ҳам бир фалажликдир!..

Адабиётнинг жозибаси топиб айтилган фикрнинг инсон тафаккурига етиб боришида. Бу жозиба яна ижод ва илҳомнинг уйғунлигидадир. Агар ижодкорга илҳом ҳамроҳ бўлмас экан, у яратётган асар бежило ва алмойи-жалмойи нақш каби таассурот қолдиради…  Ва яна лаёқат ва истеъдод ижодкорнинг содиқ дастёрларидир.  Ижодкордаги лаёқат ва истеъдод унинг ижодини камол топтиради. (далее…)