jump to navigation

Тўлқин сиймин ташлаб 22 октября, 2015

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Тўлқин сиймин ташлаб

Қилганда исён

Денгиз қирғоғида кўрдим ғалаён.

Таажжубда эдим

Чиндан ҳайрон эдим.

Тўлқин исёнлари

Сира битмади.

Тунда медузалар мени

Ютмади. (далее…)

Тун суврати 22 октября, 2015

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Тун суврати

(Амстердам хотиралари)

Кўк чимматин осиб чиқди Зуҳал юлдузи,
Ой кўксида нақш бўлган оғриқ изи,
Тун қўйнида бедорликка ўт қўйди оқшом,
чўккан эди, тунд кўксини ёриб чиқди ой.

Келма,
яқин келма, сира
зулмат тунга!

Тун бағрини тимдалади
тунд бағрига гуноҳ ботган
ойни осмон қиймалади
юлдузлари кулоҳ отган. (далее…)

Кеча ва бугун ораси 22 октября, 2015

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Кеча ва бугун орасидаги
кайфият

Кеча,
Қаламим ётди пинҳон…
Кузнинг этагида саксофон —
мусиқа тингладим ногаҳон.
Кўз ўнгимда айланди жаҳон
Қалбимга мисқоллаб едирди
Ҳар оқшомда титраб турган жон.

Бугун
Дафъатан чиқмайди ҳеч сасим —
Эй воҳ!
Лабимдан тўкилди нафасим.
Юзимга туғёндек урилар
Соҳилда… ўзи қувғинди-ю,
ҳур бўлган машшота насим. (далее…)

Бир кун мени 22 октября, 2015

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Бир кун мени холи қўйди сентябр.

Бир кун мен ҳам ташвишсиз

Яшадим шунда.

Бу кўчанинг Исми йўқ эди,

Бу кўчада шақиллаб юраётган

Улкан соат бор. (далее…)

Амстердам хотиралари-68 22 октября, 2015

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

Амстердам хотиралари

«Мактублар» туркумидан

Ёмғир майин ёғиб турган ёқимли август тонгида, (бу таваллуд кунингдан сўнг биринчи август тонги эди) туш кўрган эдим. Тушимда Сен ненидир ахтарар эдинг. Сен саҳифаларни титардинг. Ўшанда, назаримда, ўзинг учун керакли битикларни топдинг, сўнг уларни олиб зинадан пастга тушдинг. Мен ҳам ортингдан пастга тушдим. Сен меҳмонхонага кирдинг, сўнг ошхонага ўтдинг.Негадир тепа хонага кўтарилдим. Негадир хотиржам эмасдим. Ногаҳон деразадан пастга боққан чоғим, Сени орқа эшик боғчасида кўрдим. Дафна дарахати тагида неларнидир ёқар эдинг.

— Таржимани ёқманг! Борхесни ёқманг!

Менга боқасан:

-Қўяберинг,- дейсан.

-Ёқманг, — дейман яна куйиниб.

Аммо Сен менга қулоқ осмайсан.

Негадир кўнглим ғашланди. Ўшанда ўзим ўзига далда бўлганди.Сен бир кун йиртган саҳифаларни тиклаяжаксан! (далее…)

Тахайюлда кўрдим кафтимда жангни 22 октября, 2015

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Тахайюлда кўрдим кафтимда жангни

Пўлат қафасидан тошганди фиғон,

Бир қуш потраб учди, самони қучди.

Унинг танасида кофар эди жон,

Унинг танасига сиғмади армон.

Ҳовуздаги бўёқ  чўлғонди,

Мусаввир рангидан тонди,

Шамолда нелар тўлғонди?

Сочми эди?

Кокулми?

Зулфми? (далее…)

Тонгга чиқиб олсак бас… 22 октября, 2015

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Тонгга чиқиб олсак бас…

( ҳолатий қисса )

1.

Вақт сузар эди…

Тўхтадим, йўл чопди. Мен тўхтадим

аммо йўл қуюн мисоли чопди.

Аланга қўпарди йўлим устида.

Ўнгимда оёқни шол қилди қўрқув,

Ортимда кофар эди абрсув!

Қисматимни  титдим,

Озод баёт битдим,

Илоҳа бошимга чачвонни  ташла

Шамол  тўзғитмасин ортиқ сочимни!

Макон тўхтаб қолганди…

Қўлингдан мунғайиб тушиб кетар  най,

Турасан чолғусиз ишорамга шай.

Сурати бежонсан, аммо Сендаги вужуд

Фалакнинг  буржида  хаёл суради

Ва  шунда  кўзларинг ботинан

ҳайқираётганинг айтиб туради. (далее…)

Қачонки кўрсанг 22 октября, 2015

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Қачонки кўрсанг

ёмғир, нам

бостириб киради

кўнглингга

қоронғулик,

ғам!

Инчунун

томчиларнинг

ҳар заррасида

сенинг, менинг

яширин, ошкора

оҳларимиз

мужассам… (далее…)

Майин елади сабо 22 октября, 2015

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Майин-майин елади сабо,
сокин-сокин ороланар тун.
Секин-cекин жилва қилар ёз,
ўқтин-ўқтин эшитдим овоз!
Ажабки, тин олмайди,
бир
овозки —
увлайди…
Таҳажжудда чайқалар дунё,
Ва дафъатан тин олар оқшом,
Тун қўйнини ёритади
Юзи чаман
ул Моҳичирой.
Ҳув нарида оғир лангарини
ташлайди кема.
Зилзилада тебранади ер,
Чайқалади,
товланади
оқшом-медуза.
Дейди, менга денгиз калитини бер…
Тун чўкади, кўк юзида кезар ҳилол,
кўз ўнгида чекилган бир қўрқинч мисол.
Кўринади
Осмонни мафтун этган
Фатҳ юлдузи.
Сўнг ёришар фалакнинг юзи,
Ёришади
Осмоннинг
юзи.

2015 йил, 11 июн.