У ҳам асли сенга даҳлдор… 27 февраля, 2016
Posted by Shahodat in Шеърият.add a comment
Қуйилади бир завқу зилол,
Қия боқар сўнг шавқу ҳилол,
Улар шаксиз улгу олгандир,
Сендан нусха кўчирган Дилдор,
Тун қўйнига чўғ отган Дилдор!
Тун ҳам шошиб ёмби ёқяпти,
Сийнасига юлдуз тақяпти,
Муштарий ҳам яшнаб боқяпти,
Юлдуз каби яшноқсан Дилдор,
У ҳам асли сенга дахлдор!
Тун қўйнида тонг ҳам тўлғонди,
Бокира тонг сокин уйғонди,
Қуёш бунга қайта инонди,
Балки у-да сенга даҳлдор,
Қуёш каби чақноқсан Дилдор!
Сенинг тенгинг эмас ахир ёт,
Бу тонг Зафарни уйғотди Бомдод!
У-да менга жигар, ҳам домод,
Зарафшонда юрармисиз шод?
Мени баъзан эслармисиз ёд?
Шамол бўлиб сен оқиб келдинг,
Кипригингга гул тақиб келдинг,
Бўғизингда куй ёқиб келдинг,
Куй ҳам нусха кўчирган Дилдор,
Куй ҳам асли сенга даҳлдор.
24 апрел, 2013 йил.
Фақат сен йиғлама (роман, давоми) 26 февраля, 2016
Posted by Shahodat in Шеърият.add a comment
11. “Минг қатла шукрки, нуроталикмиз!”
Зарнуклик бир кас уларни Нурота томон бошлаб борди, аммо Қалъага яқинлашган сари уни титроқ босди.
– Улуғ хон, бир қошиқ қонимдин кечсангиз, мен сизга бир воқени айтиб бергум.
Чингизхон ҳузурида титраб турган бошловчига “айтавер” ишорасида бош силкиди.
– Нурота мўъжазгина, бироқ эъзоз топган гўшадир. Ҳатто етти иқлимга довруғи кетган Искандари Зулқарнайн ҳам тоғлар ортида қад кўтарган бу маскан кишиларига озор еткизмаган.
Мелоддан аввалги уч юз йигирма тўққизинчи йил жаҳон фотиҳи Искандар Зулқарнайн Нуротага яқин келиб тўхтайди. Навкарлари сабоҳда қудуқ ичидан тутун кўтарилаётганига гувоҳ бўлиб, ҳайратдан ёқа ушлашади. Бориб қарашса, тоғ ичидан чашма шарқираб оқмоқда экан. Бу Нур чашмаси эди. Улар шифобахш сувдан қониб ичгач, шаҳарни ўз ҳолида қолдириб, бошқа манзил томон йўл олишади. Муваққат тўхталган масканда эса Искандар Зулқарнайн қишлоғи нақш бўлади. Бу қишлоқ ҳозир ҳам шу ном билан аталади.
View original post ещё 336 слов
Офарин ба нависандаш , баьд ба хонандаш! 26 февраля, 2016
Posted by Shahodat in Мусиқий фусун.add a comment
Номи Ҳабибим (15-ниҳоя) 24 февраля, 2016
Posted by Shahodat in Шеърият.add a comment
15. Эгилган бошни қилич кесмас
Расулуллоҳ айтдилар: “Қора седона ўлимдан бошқа ҳамма нарсага даводир.” Аёл юзини муқаддас Каъбага бурди. Муз қотган вужудини Қуръон оятлари иситди.Тонг отай деб қолган эди.
Унинг ихтиёри ўзидан чекинди. Бир лаҳза, ҳа, шундай, бир лаҳза руҳи осмонга ўрлади. Ё Раббано, қудратингдан, биров унга буни ўқиб бердими?! Ёки бу садо бўлиб янградими? Ёҳуд ўн саккиз минг олам Соҳиби буни дилига солдими? Англай олмади. Фақат тилсиз тўрт девор гувоҳ эди, бу жунунга…
“Кеча ҳам улар учун бир оятдир. Биз ундан кундузни ечиб олишимиз билан улар зулматда қолурлар. Қуёш тинмай ўз қароргоҳи сари сайр бўлур. Бу Қудратли ва Билгувчи Зотнинг тақдири – ўлчовидир. Биз Ойни ҳам токи, у эски хурмо бутоғидек бўлиб қолгунича бир неча манзилга белгилаб-тайинлаб қўйгандирмиз.
На Қуёш учун Ойга етиш мумкин бўлур ва на кеча кундуздан ўзгувчидир. Барчалари фалакда сузиб юрур”.
Аёл йиғлар эди, бироқ у шу дақиқага қадар англаб етмаган эди, у аввал ҳам йиғлаган…
View original post ещё 1 635 слов
Амстердам хотиралари — 76 11 февраля, 2016
Posted by Shahodat in Наср.add a comment
Кундалигимдаги битиклар
Умидларим, ишончларим ва меҳварида собит турган ғояларим менга қатъият соҳиби бўлмоқликни ўргатди.
Ғояларим тубсиз қучоғидан патқалам тутган Тун мен яна ненидир қораладим.
Мен кўп ҳолларда туннинг иккинчи ярмида туйқус уйғониб кетаман. Бу уйғоқлик тонгга қадар давом этади…Ўшанда мен ўзимни ёзув столи устида кўраман. Ўзимга манзур бўлган битикларнинг кўпини мен туннинг иккинчи ярмида қоралаб, битикларимга тонгнинг этагида якун ясайман. Бу гал ҳам худди шундай бўлди…
Роман интиҳосиз ҳудудни ўзида пинҳон қилган мислсиз, энг йирик жанрдир, у бўйига, энига, ўнгу сўлига томон тобора ривожланиб бораверади. Бу интиҳосиз ҳудудда тимсоллар тинимсиз ҳаракатда бўлади, воқеалар ривожланаверади, меҳварида эса Шахс туради, Инсон туради. (далее…)
Амстердам хотиралари — 75 11 февраля, 2016
Posted by Shahodat in Наср.add a comment
Кундалигимдаги битиклар
Verbondskerkда соат занг чалди. Унинг занги нақадар зафарбардор жарангламасин, аминманки, шу топда ибодатхонада “ҳаворий”лардан лоақал бирор кимсани учратмайсиз.
Қалбни хотиржам, инсонни ҳамиша қаноатлиликка етаклайдиган фасл — бу намоз ичидаги ибодат фаслидир. Нидерланд дугоналаримнинг кўпи:
– Руҳий қувватни қаердан оласан? – дея сўрашади.
Бир заифа шу заиф ҳолига руҳий ва маънавий қувватни Қибласига пок Ихлос ичида юз бурган ҳолатида олади. Муттасил зикр ичида мен шайтон васвасасини маҳв этган эдим. Шайтон кўнглимга васваса сола олмайди, қалбга эса қоронғулик чўкмайди. Шунда ноўрин шубҳаю гумонларга ўрин қолмайди. Кўнглим ёришиб туради. Оллоҳим, Сен Буюксан, дейман. (далее…)
Тонг арафасида 11 февраля, 2016
Posted by Shahodat in Шеърият.add a comment
Аста-аста ёришар осмон.
Кўк юзида сўнади гавҳар…
Тонг отмоқда теграмда омон,
Уйғоняпти уйқудан шаҳар.
Ҳув нарида
тонгдек оҳиста
кема сузиб боради аста…
Кафтларимда тебранар Ҳулё,
Тутаяпман уни авайлаб,
Мендан фақат қолгани дуо —
Кафтим тўла покиза дуо.
Томиримда қондан келган,
Нафасимда жондан келган
Макони Аршу аъло… (далее…)