jump to navigation

Амстердам хотиралари — 17 26 мая, 2014

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

ШахматКундаликдаги битиклар

На қасдинг бор? Дард жонни қўйиб юбор, бир лаҳза нафас олсин!

Сўнгги даражотига кўтарилиб, қароргоҳига етишган  Ақл  алалоқибат шатранж майдонини асп юришлари орқали ишғол этмоққа киришди. Бозингар, моҳир шатранжбоз аввал обдон пухта ўйлаб, сўнг қоидаларига кўра ҳаракат қилишга одатланган эди.

У аввалига жидду жаҳд  бирла  йўлни пиёдалар орқали очди, сўнг кетма-кет асп юриш қилиб, рақибини довдиратиб қўйди.

Аслида биз ҳам шатранж тахтасига нигоҳларини қадаб от сурган шатранжбозларга менгзаб қўйилган  бандалармиз, фарқимиз шундаки: бунда биз кимўзарга қуръа ташламаймиз ва ғолибликка асло даъвогар чиқмаймиз. Аммо шуниси аёнки,ақлимиз жидду жаҳд кўрсатганида туйғуларимиз чекинади. Ҳисларимиз ғалаён кўтарганида эса ақлимиз чорасиз қолади. Биз аслида шатранж тахтасида асп юриш қилган пиёдалармиз. Йўлнинг адоғини излаган кўзлар тинади, оёқлар эса манзилини излай-излай толади. Конаб ётган жон ҳаловат ахтаради, тополмагач,фано ёбонида чайқалиб қолади. Ва биз аро йўлда манзилини топмай адашган йўловчига менгзагаймиз.

25 май, 2014 йил.