jump to navigation

Боғишамол, Боғи Шамол Апрель 27, 2012

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Бор эди ҳув тепаликда ёлғизгина бир дарахт,
Шохларига гул қўндириб мавж урди кўкка қараб,
Илдиз отиб тупроққа қилган эди эзгу аҳд,
Бирники мингга татиб ўсди бўстонлар яйраб.

Аллалайди ғир-ғир эсиб, шамол ўқир истиғфор,
Аланглайди ўсмир йигит: — Бу қадайин бир ифор?
Қўлларига ҳино тортган, қошларида ўсма бор,
Зангор майсалар устида кезинарди бир дилдор.

Эниб, ёниб тепаликдан келарди қизлар қайнаб,
Боғи Шамол ҳур қизларни қувларди пастга қараб,
Қўлларида гуллолалар эргаштириб Дилдорни,
Дугоналар олиб кетди ўнгу сўлига қараб. (далее…)

Реклама

Сокингина Тун Қўйнида Апрель 23, 2012

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Cокингина тун қўйнида рўмолчага тўқир эдик тўр,
Англамасдик, сенингмиди, менингмиди қалбларимиз кўр,
Сеҳрланган сукунатнинг шу сукутга ўзи бўлар эди жўр,
Сукут тарк этганди, магар ишонмассан, мана келиб кўр.

Тушдан тушингга қадар… Апрель 23, 2012

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Ич-ичимдан яна кетди тилсим иплар сўкилиб,
Оташзабаржон бир тўлқин қалбда қайнар ўкиниб,
Дийдам суви томган эмас, оққан кўнгил қуйилиб,
Энди қотай деган қоним шарқирайди суйилиб…

Осмон топиб ўз бағрига юлдузларни михлаган,
Ой ҳам энди уммонида ором олиб ухлаган,
Магар юрак, магар кўнгил тонгга қадар йиғлаган,
Балки шамшир, балки киприк шу бағрни тиғлаган.

Замин-бешик ичида Бани Одамизод мавжуд,
Тонгда шабнам сипқориб тирилгандир бу вужуд,
Магар юрсам кенгликларда шамолларга суриниб,
Пешонамга ёзилганга кетдим тағин уриниб. (далее…)

«Қунут» жилоси Апрель 21, 2012

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

У тилсимли қўли билан чўғни алқаб-алқаб ўйди,

Пок нафас-ла пуфлаб замин сийнасига тақиб қўйди,

Тамаддуни – асли ерга суқилган бир томир эди,

Япроқлари зумрад сирға, чечакка чўғ ёқиб қўйди.

 

Шому саҳар бешик бўлди биёбонда қум ёбони,

Алёр айтди дилхун бағри хинолардан қизарган дашт,

Қиздиради Шамс тупроқни, арз айтмоққа йўқ забони,

Гул фаромуш – сўлғин эди, сокин эди тўрт томони. (далее…)

Ялдо Тунда Апрель 17, 2012

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Ёнарқурт юлдузлар соллана сузиб самода,
Бирам сокин, бирам маҳзун балқиб уммона,
Олут бошлари эгик, қизғалдоқ ҳам ибода,
Шому саҳар ўқиган ҳам баёт, ҳам афсона.

Сакинат ялдо тунда ҳар ён таралар насим,
Ёсуман атриданми, юрак ҳам абгор, сим-cим,
Зулфи шамолиданми, саболар қолиб етим,
Сарви чаман қаддига дил розини айтган ким?

Қай турлик бир шевада сўйланса бўлур охир,
Заррин мижгонлар тўкиб чўлпонлар қон йиғлаюр,
Кўнгилнинг балосида ютунмоқ мушкул ахир,
Юлдузли шу самони ой ҳам энди тиғлаюр. (далее…)

Дўмбира (қисса) Апрель 5, 2012

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

Шаҳодат Улуғ

Қуёш кўкда жилва қилади. Баҳор чиндан борлиқни яшнатиб юборган эди. Муамбар шамол чунон  дилтортар, ҳам нилуфар само ҳузурбахш, ҳам борлиқ чексиз ва шаксиз гўзал эди. Кун пешиндан ўтиб, асрга қараб оғди. Акам иккимиз шаҳардан қишлоққа қараб йўл солдик. Юким йўқ ҳисоб, ичи ширинликларга лиқ тўла ихчамгина бир жомадон, холос. Онам  каттанг билан энангга, деб мазали пишириқлар солган эди.

Текис йўл тугаб, тошлоқ  йўлга дуч келдик. Машина гўё  тайсаллаб қолганди. Мен эса тезроқ энамнинг ҳузурига етишни орзулайман. Тоғ бағрига кириб борганимизда, қуёш олис-олис тоғлар ортига эринибгина яширина бошлади. Бу ўлка ўзи ажойиб! Биз виқор билан мағрур қад кўтарган тоғлар томон тобора яқинлашиб боряпмиз. Яшил барқут ёпинган қир-адирларга, бодом, жийда буталари билан қопланган зангор-қизғиш қояларга ҳали инсон қадами  етмаган кўринади. Ҳам гардсиз, мусаффо тоғ ҳавоси, ҳам  дилтортар, сўлим шамол, ҳам феруза осмон – барчаси борлиққа шаксиз бир ажойиб манзара бахш этган.

Ёмғиру сел ўпириб кетган жарликлар кўзга ташланади, ҳув нарида эса дара тагидан жилолари тош қучоқлаган сой тиним билмай оқмоқда…

Биз машинада асрлар билан  юзлашган сервиқор тоғнинг тагига етиб келдик. (далее…)