jump to navigation

ҚАЙТА ТУҒИЛИШ Октябрь 24, 2014

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

маҳзунлик(ички монолог-новелла)

… Мен худбин кимсалар ўз тақдирини ўзга кимсалар билан боғлай олмаслигини тушиниб қолдим… ва шунда ногоҳ ўзимдан чўчиб кетган эдим. Мен нодон наҳот Қиблам қаерда эканин унутдим. Наҳот, бу ҳолим учун Роббимдан қўрқмадим?! Йўқ, йўқ, мен Роббимдан Ҳаё қилгандим…

О, лаънати ёлғизлик! О, лаънати мағрурлик! О, лаънати ўз-ўзига бино қўйиш ва одам иси ёқмаслик иллати. Булар менинг ёлғиз бошимга бало бўлмоқда эди.

Менда бу лаънати иллатлар қачон ва қай ҳолда пайдо бўлганини билолмай ҳалакман. Эҳтимол, табиатан шундай яралгандирман. Эҳтимол, болалик чоғимда орттириб олгандирман бу қусурларни. Эҳтимол,  яқин-яқинларда менга илашгандир бу лаънати иллатлар.

Мен отамнинг гапини жуда тиниқ эслайман, зеро бундай гапларни эсдан чиқариб бўларми? Дадам онамга айтганди:

— Онаси, бу қизингнинг тупроғи бошқа жойдан олинган кўринади. Бола бўлиб  синфдошларига қўшилиб, ўйнаб-кулиб юрганини кўрмадим ҳеч! (далее…)

Реклама

Амстердам хотиралари — 34 Октябрь 19, 2014

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

“Мактублар” тукумидан

Ташвиш бошимни ўраган кез мен тириклик ёбонида хаёл ичра муаллақ сузардим. Хаёл тарк этган чоғ ташвиш борлиғимни забт этмоқ учун менга ҳамла қилмакда эди.

Мен хитоб этдим:

Ёмғирдан қочиб тутсам шамсия, пешонамга урилди шум табоҳия! Йўлимда  кўрдим сароб, наҳот борар йўлим изтироб!

Англадимки, пешонада бор бу кўргулик,  ҳис этдимки, ташвиш мени адо қилгулик. Йўқ, хато кетмам, мен ташвишни янчарам!

Мен юзимни тўғрига бурдим ва қаршимда сени кўрдим.

— Бугун Сабоҳни кўрдингми?! — сўрадинг.

Индамадим.

— Мен ҳам бу тун ухламадим. — дединг ташвиш тўла нигоҳингни менга қадаб.

Бу гал яна индамадим.

— Гапир юракни сиқмай, нега жимсан! Тўғрисини айтсам, буни сендан бошқа кимсага айта билмайман. Ўтмишим ҳам, бугуним ҳам мавҳумдай…

— Мен сенинг ўтмишингга ҳеч қачон қизиққан эмасман. Чунки бунинг менга аҳамияти йўқ. Аҳамиятлиси шундаки, мен сенинг бугунинг ва келажагингга дахлдорман. Шуларни айтгач,  мен  ўзимни ёзув столи  ёнида кўрдим…

Бир кун мен ҳам ўлажам.  Ва Одами Зот ташвишидан буткул   халос бўлажам. Иловатан, жисми жонимга банди Руҳим  ҳам озод бўлажак. Ҳур бўлажак! (далее…)

Амстердам хотиралари — 33 Октябрь 19, 2014

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Ғаффор ҲотамМактублар туркумидан

Талабалик давримда устоз Ғаффор Ҳотамга ҳикояларимни кўрсатиб, йўл-йўриқ олиб турардим. Мудом йирик жанрда ҳам нимадир ёзсам, бунинг уддасидан чиқармиканман, деган ўйда юрардим… Ниманидир қоралагандек эдим.

Роман мураккаб жанрдир, бу жанрда ёзиш учун менда ҳали тажриба ва маҳорат етишмас эди. Қолаверса, роман ёзишнинг ўзига яраша улкан юки бор, ўша юк мени мудом босиб турарди. Давомли иккиланишлардан сўнг, ниҳоят, журъатимни муштимга йиғиб, ёзганимни  Ғаффор Ҳотамга жўнатишга жазм этдим. Орадан бироз вақт ўтгач, жавоб олдим. Бу мен учун жуда муҳим эди, ва бу мактуб тарихий романни «бошқаттан» ёзмоқ учун жиддий киришишимга зўр туртки бўлган эди.

***
Шаҳодат!
Романингизни қизиқиш билан ўқидим. Ҳаётни, тарихни, Қуръонни, Хоразм лаҳжасини яхши биласиз. Бу кўриниб турибди. Сизнинг ёшингизда шундай асар ёзиш катта гап. Унинг тилини тозалаб, Хоразм шевасини ялпи китобхонга англашиларли ҳолга келтириб чиқариш мумкин. Ҳар нарсада, жумладан, шевада ҳам меъёрга риоя этиш лозим.
Асарнинг шакли яхши ўйланган, аммо муқаддима билан хулоса ортиқчадек бўлиб қолган. Оқибатда роман тўрт қисмга: Нурота билан боғлиқ тафсилотлар, Искандар билан боғлиқ тафсилотлар, Бегимқули Оллоёр хонадони билан боғлиқ тафсилотлар ва Хоразмшоҳлар, Туркон Хотун ва Жалолиддин Мангуберди билан боғлиқ тафсилотларга ажралиб турибди. Асарни қайта ишлаб, уларни изчил мантиққа бўйсундириш керак, десам, эҳтимол сизга ёқмас. Лекин ҳаётда ҳар бир нарса мантиққа асосланган, адабиёт ҳам шуни талаб этади. (далее…)

Амстердам хотиралари — 32 Октябрь 19, 2014

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

kitoblarНидерландияга  етиб келган хушхабар мени ва  барча яқинларимни чексиз қувонтирди — Ватанимга адоқсиз муҳаббат тимсоли бўлган тарихий романим Она юртимда чоп этилган эди. Устоз ХУРШИД ДАВРОНнинг китобга ёзган сўзбошиси билан ўртоқлашишни  лозим топдим:

ХУРШИД ДАВРОН,
Ўзбекистон халқ шоири
ТАРИХДА ҲИКМАТ БОР

Шаҳодат Улуғ юртимизнинг қадимий ва гўзал масканларидан бири – Нуротада туғилган. Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетини битирган. Ҳикоя ва қиссалардан иборат китоблари нашр этилган. Анча йиллар аввал Шаҳодатнинг “Дўмбира” номли мўъжаз қиссасини ўқиганимда адабиётимизда яна бир ўз овозига эга ижодкор пайдо бўлганини сезган эдим. Ўша ҳикояда ёзувчининг ўзига хос услубининг дастлабки куртаклари кўринган бўлса, “Ғаниматим”, “Номи ҳабибим” қиссаларида бу куртак барг ёзиб, бақувват новдага айланиб борганини кўрдим. Бугун Шаҳодат Улуғ ўқувчига янги асарини — Хоразмшоҳийлар давлати шукуҳли ва фожиали тарихининг ёрқин саҳифасига, яна ҳам аниқроқ айтсам, мўғул босқинчиларининг она юртимизга бостириб кирган палласи воқеаларига бағишланган “Жайҳун эпкинлари” тарихий романини тақдим этмоқда. Бу асарнинг кўпчилигимиз ўрганиб қолган тарихий романлардан фарқи шундаки, унда адиба диққатимизни фақатгина буюк тарихий сиймолар ҳаёти ва фаолиятига ёки кўпроқ ижтимоий-сиёсий воқеаларга эмас, ўша тарихий шароитда кун кечирган оддий инсонлар ва оилалар тақдирига қаратади. Олис ўтмиш воқеалари тизимида оддий инсон кундалик ҳаёти, оддий оилалар турмуши батафсил ёритилади. (далее…)

Амстердам хотиралари -31 Октябрь 8, 2014

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

куй ва менКундаликдаги битиклар

Қўлёзмага нуқта қўйиш арафасида эдим, инчунун, бир мистик парадокс хаёлимни забт этди ва қўлёзма тугалланмай қолди.

«Тўхта, ай, зубайда кўнгил! Сокин бўл, сен — Соҳиби Дил! Бу чиркин муҳит Сен билан менинг жон қонатишимизга асло арзимас! Вазмин бўл! Кел, кел, бунда хотиржам бўлайлик ва иккимиз чиркин ҳисларга жиҳод эълон қилайлик! »

Айнан ёзувим шу ерга етганида мен бир мистик парадоксни илова сифатида киритган эдим. Парадокс қуйида эди:

Бу — тарона ичра УЧ МУҒАННИЙ ЖАНГИ эди (далее…)