jump to navigation

Амстердам хотиралари — 67 2 июня, 2015

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

Sea-Storm-Waves-WallpaperКундалигимдаги қайдлар

Ҳисларимда мени дарбадар этгувчи талваса бор эди. Қўзғолон  бор эди.

Нега мен дафъатан ўзим учун мубҳам бўлган бир ҳадик  ичидаман?

Ҳилқатимдаги вазминлик қайга ғойиб кетди?! Ироданинг мудом  вазминликка етакловчи қудрати  қани? Нечун ғойиб бу дам у? Нега томирларим ичида қон эмас, бамисли оташ-олов телбавор кезинмоқда, вужудим аро аллақандай гулхан тоборо ўрламоқда?! Муддаоим не ўзи?!

Ичимда юк бор эди — абгор ҳолга келтиргувчи оғир юк. Мен эсам ўша юкни елкамда муттасил ортиб юрардим. Бир ўй мени забтига олди: ахир Жалолиддин Хоразмшоҳ ҳақида ёзилажак иккинчи роман муқаддимасида ҳам шундай ҳолга тушмаганмидим?! (далее…)

Амстердам хотиралари – 66 2 июня, 2015

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

жала“Кўнгилга ташриф” тукумидан

Кема сузиб борарди аста…

Кема сузиб борарди аста…

Булут талвасада чайқалди бирдан

Осмоннинг тобора бузилди таъби

Тўлқинлар қўпгандек совуқ денгиздан

Чақин чақар сувни сапчитган каби

Шалаббо

бўламан

ёмғирда. (далее…)

Амстердам хотиралари – 65 2 июня, 2015

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

ёлғизХотиралар

Бола эдим. Ўша кез мен онамдан йироқда эдим… Менга ҳеч кимса ишонмай қўйса-да, лекин барибир ўзимга бўлган ишончни  йўқотмадим. Чунки менинг мендан бошқа ишончли дўстим  йўқ эди. Менинг ўзимдан бўлак содиқ дўстим йўқ эди. Ўшанда мен ётдан ҳеч қачон ёруғлик чиқмаслигини ўрганган эдим. Улғайгач, бу мантиқнинг мазмунини теранроқ англаб етдим.  Бошқалардан хафа бўлмасликни шу тақлид ўрганган эдим. Шундай улуғ зот Навоий ҳам “…меҳрибони топмадим”, дея нола қилиб турганида,   мени унинг қаршисида ким эдим?! (далее…)

Амстердам хотиралари – 64 2 июня, 2015

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

Nederland. Den Ilp, Ilperveld 18 mei 2009. Foto Martijn Beekman NIET VOOR PUBLIKATIE IN LANDELIJKE DAGBLADEN.

Кундалигимдаги қайдлар

Қўлёзманинг 217-саҳифасига етган чоғим негадир оқсаётганимни сездим. Аввалига буни ёзувларим юришмаётганига йўйдим. Назаримда вақт қотиб қолганди, мен эса унинг ичида чалажон ҳаракат қилардим. Аслида мен ўзимни ижодий кайфиятга солувчи нуқтамни топгандим, аммо “ишчанлигимни” йўқотгандим. Эҳтимол, шунинг учундир,  мубҳам бир ҳолда эдим… Зинадан пастга тушиб, емакхонага ўтдим ва қаҳва тайёрлаб ичгач, гуё тўхтаб қолган қоним томирларим ичида яна юришаётганини сездим. Ташқарига чиққан чоғим осмон минбарида қуёш тик кўтарилган эди. Чор тарафим сув билан ўралгани учундир, совуқ денгизнинг тўлқинлари менинг-да томирларим ичида кезиниб юргандек чунон тетиклашдим. Соҳил лабига тушиб борган чоғим, хотираларим тиниқлашиб, руҳиятимга тағин хотиржамлик ва сокинлик қайтаётганини ҳис этдим… (далее…)