Амстердам хотиралари — 42 6 ноября, 2014
Posted by Shahodat in Шеърият.add a comment
Наҳот қадам ташламадим
Наҳот, замин мени ютди?!
Наҳот осмон тинмай ўқчиди…
Ҳеч тўлдира олмадим ғорни
Аммо жеркиб ташламадим,
Силтаб ташламадим, аядим
Елкамга осилган рўзғорни…
Умр ўтди! Cени дард тутди
Мени қаритди изтироб
Йўлимизда ўралиб турди
Совуқ ханда қилганча сароб!
2014 йил, 6-ноябрь.
Амстердам хотиралари — 41 6 ноября, 2014
Posted by Shahodat in Шеърият.add a comment
Замон қанжиқ, деди ишонмадим мен
Покман деган аёл, мардман деган султон
Замоннимас, ўзин булғади, булғади…
Ва атрофни чиркин иқлим чулғади.
Номусдан қуёшнинг-да ўзгарди юзи
Ё, ҳу! Узилдим… ўқчиб-ўқчиб қон қусдим
Уятдан ҳилолнинг ҳам бўзарди юзи
Табоҳийлик шаҳридан юзимни тўсдим. (далее…)
Амстердам хотиралари — 40 6 ноября, 2014
Posted by Shahodat in Шеърият.add a comment
Ottho Heldringstraat бекатида…
Ёмғир майда-майдалаб
Хушҳол
Сирғалар эди
Заррин япроқларнинг
Дудоқларида…
Камалак фусункор нақшин қолдирди
Кеч очилган гулнинг ёноқларида… (далее…)
Амстердам хотиралари — 39 6 ноября, 2014
Posted by Shahodat in Шеърият.add a comment
Ottho Heldingstraat бекатида…
Кўнгил писанд этмади мунғайган бир аёлни
Қай бири эди сенга мажруҳ кўрсатган таъзим
Кўнгил энди тарк этди сохта бўлган хаёлни
Илло юрагингда нақш эди менинг тимсолим.
Инчунун, инчунун,
Фақат… (далее…)
Амстердам хотиралари — 38 2 ноября, 2014
Posted by Shahodat in Шеърият.add a comment
Келажакни туш кўрганимни айтсам, сен суюнасан, аммо мен елларга совурилган беҳуда ўтмишимиз учун куюнаман.
Биз ёлғиз эдик. Ўз оламимизда танҳо эдик. Яқинлашган сари бир-биримиздан олислаб кетар эдик. Ажабки, узоқлашган сари тағин яқинлашардик. Бунда биз бор-йўғи Вақт ва Макон ичра дарбадар ва сарсон йўловчи эдик.
Қўлимизда Китоб бор эди. Бу қуёши сўник кунимизда бизни Сирот йўлига етаклаган ва умидсиз умидлардан иккимизни умидвор этган Нурли бир китоб эди. Иккимиз асрий сукутда, сужуд ичра эдик.
Фурсатлар ўтиб, қўлимизга тағин бир китоб тутқазилди. Ёзилмаган бир китобки, варақалари тонг пардаси каби ҳарир ва оппоқ.
Китобни ёзмоқ учун яна қайта яшамоғимиз даркор эди.
Менга зубаржат тутган қўлинг нега титрайди?! (далее…)
Амстердам хотиралари — 37 2 ноября, 2014
Posted by Shahodat in Шеърият.add a comment
Бахт бу — бахтсизликдир.
Боз устига бахтсизлик – бахт, дегувчи ҳам ўзимдир.
***
Роббим дилга сеҳр эмас, меҳр ҳиссин жо қилган ва Одами Зот кўксига юракни қирмизи туғ каби илган. Башар аҳли аслида меҳрли кўнгил билан яралган эди. Дилшунос шу кўнгилни яратмоқ учун қанча вақтин сарф этган эди?!
***
Шамсу қамар зиё сочиб борлиқни сийлайди. Ажабки, қуёшдан, ойдан ҳар ким ўзига монанд бир шаклда меҳр тафтин излайди.
*** (далее…)
Амстердам хотиралари — 36 2 ноября, 2014
Posted by Shahodat in Шеърият.add a comment
Сарғайиб кетдику фалакнинг юзи…
***
Уфқ қонаб, ўксиниб шафақ
Елкамизга қўнаётир шом
Сен битигим ичида сокин
Биллур томчи бўлиб том.
Овора дил! Сен — Афтондил
Кузак каби заъфарон кўнгил
Кўрмай қолди кўнгилнинг кўзи
Сарғайиб кетди-ку фалакнинг юзи… (далее…)