Амстердам хотиралари – 22 26 июня, 2014
Posted by Shahodat in Наср.add a comment
Кундаликдаги битиклар
Бугун ҳар кунгидан барвақт уйғондим. Ҳар қалай тонгда бошлаган ишимда унум бўлганидан кўнглим чоғ бўлди. Чошгоҳга бориб кун исий бошлади, пешин пайти эса чидаб бўлмай қолди. Кейинги уч кун ичида бизда ҳаво жудаям исиб кетди. Назаримда, Нидерландия осмонида порлаган қуёш мана энди борлигини кўрсатиб қўйгиси келаётгандек эди. Хайрият, икки кундан сўнг ёзги таътилга чиқамиз, аммо мен бошлаган қиссамни якунлаш мақсадида кейинги кунларда дарсга бормай қўйдим. Нафсиламбирини айтганда, шу ёшимда партада ўтириб, яна дарс тайёрлаш, тўғриси, жонга тегди. Лекин дарсдан кечиб, нимадир қоралаш эса — энди бу бошқа нарса. Аслида, ёзажак саҳифаларим қатида мен ардоқлаган муаззам ҳаёт яшайди…
Телефонни автожавоб тизимига қўймаган эканман, жиринглайвериб, хит қиворди. Гўшакни кўтарсам, дугонам Эптесем экан. Бу Марокашлик жувон оиласида барбарий ва араб тилида, мен билан эса нидерландча сўзлашади.
У телефонда мен билан саломлашгач:
— Ben je thuis?- дея сўради.
— Ja. Ik heb geеn zin om te leren! — дейман унга.
— Wat goed van je! Нet moet zo zijn, eigenlijk. Je hoeft niet iedere dag te leren! — дея тегишди, кейин куннинг иссиғидан нолиди, сўнг гапни чўзмай муддаосига кўча қолди. (далее…)
Амстердам хотиралари — 21 22 июня, 2014
Posted by Shahodat in Шеърият.add a comment
Ривоят
Кечқурун руҳим билан қолган эдим мен ёлғиз
Ривоят битар чоғим шамол тутқазди ялпиз,
Тебранаётган қалам қолдирарди инжа из,
Шаршарадан кўзада сув келтирар қирқта қиз.
Қирқ кўзанинг ичида сувга айланади дил,
Оҳиста қадам ташлаб кетар манзил — Сусамбил
Қирқ қизнинг ичида бор эди бир Самодил,
Киприклари мудом нам, дир–дир титраган шабнам. (далее…)
Амстердам хотиралари – 20 18 июня, 2014
Posted by Shahodat in Шеърият.add a comment
Mен Роббисини унутганлардан қўрқаман.
Ичимда бир нола титрарди, руҳим тинмай қайғурар эди…
— Cустлашма! Сассиз қолма!
Аслида мен ҳам бир хатокор касман. Шукрки, покиза руҳим ғийбат ва ғурбатга муккасидан кетган муҳитдан мудом мени омон олиб чиқади.
Руҳим менинг ҳар дам ғафлат уйқусидан мени уйғотиб, ҳушёрликка даъват этади. Ва мен чалажон ҳолатимдан уйғониб, ўрнимдан қалқийман. Гўё шундан кейин ўзимни тирик одам ҳис қила бошлайман.
***
Мен Роббисини унутган ва ҳаддидан ошганлардан қўрқаман!
Саҳифангни булғама ортиқ,
Нағмангни қўй!
Бу бозингар саҳнасимас,
Ҳар мақомга йўрғаламоқлик,
Жавонмардга хос эмас!
Айтма,
Магар айтар
Бўлсанг,
Сўзингдан қайтма! (далее…)
Амстердам хотиралари — 19 18 июня, 2014
Posted by Shahodat in Шеърият.add a comment
Оташзабаржон!
Бир тарона
Бўлсин
Бешакл жамил!
2014 йил 17 июн.
Амстердам хотиралари — 18 2 июня, 2014
Posted by Shahodat in Наср.add a comment
Минг азобга дош берар, на чора, магар чиқмас бўлса жон… На қасдинг бор? Дард жонни қўйиб юбор, бир лаҳза нафас олсин!
***
Уйқуни тарк этган бедорлик,майл-истакни енгган ирода, туйғуларни жиловлаган ақл, тошиб келган дийда селларини ичкари қамаган қиприк, вужуднинг бандисига айланган юрак барибир бир кун ўзлигини намоён этади. Ғалаён кўтаради.
***
Соғинчдан-да қудратлироқ бир туйғу борки, биз уни қўмсаш дея атаймиз.
***
Мен уни аста-аста таний бошладим. Амин бўлганим: унинг каби юзи қора, унинг каби адабсиз зотни ҳали учратмаганим.
***
Йўқотилган вақтни излама!
*** (далее…)