Амстердам хотиралари — 89 21 августа, 2016
Posted by Shahodat in Наср.add a comment
Кундалигимдаги қайдлар
Тонг ёришган чоғ қўлёзманинг навбатдаги бобига якун ясадим.
Тимсолнинг ҳоли жуда азобли, оғриғи эса давомли эди. Унинг руҳий изтироблари юрагимни ниҳоясиз қайғуга солди. Назаримда қаламим бармоқларим ёрдамидамас, асаб импульслари орқали ҳаракатга келаётгандек. Толиққаним сезилиб турарди.
Танаффусдан сўнг ёзганларимни кўздан кечирдим ва қўлёзманинг баъзи кемтик жойларига кичик иловалар киритдим. (далее…)
Амстердам хотиралари — 88 15 августа, 2016
Posted by Shahodat in Наср.add a comment
Кундалигимдаги қайдлар
Қўлёзмага иловалар киритдим. Гарчи улар кичик бўлса—да, тимсолнинг характери ҳамда воқеликнинг моҳиятини очишда кўмакчи бўлди.
Гарчи икки қўли қонга ботган, гуноҳкор эса-да, нолон юрган одамни туртма!
***
Ёвузлик эзгуликни янчиб келди. Етар энди, одам зотидан инсонга фақат яхшилик етсин..
***
Яхшилик қил, билса балиқ, билмаса Ҳолиқ билар, — дейишди. Менинг назаримда Ҳолиқнинг билиши кифоя эди.
*** (далее…)
Амстердам хотиралари -88 14 августа, 2016
Posted by Shahodat in Шеърият.add a comment
“Кўнгилга ташриф” туркумидан
Бир кун нурафшон
Кун туғилажак
Фавқулодда!
Вужудин занжир этганлар
Тилин банди этганлар
Сокин сўзлашарлар
Cукунатда. (далее…)