Амстердам хотиралари – 47 18 декабря, 2014
Posted by Shahodat in Наср.add a comment
Қўлёзмага киритганим икки илова — бу эди.
“Бу иқлими бузуқ муҳит сизу менинг жон қонатишимизга арзимас!“ деган эди Зубайда.
У Зубайдани кучли иродали ва қаноатли аёл санарди. Аёлнинг ҳам назарида Аҳрор кўп закий инсон эди.
У шу кунларда аёлдан ниманидир кутар эди. Ўша нимадир шу кунларда содир эди…
Ичкарига кирганида Зубайда унинг қаршисида чиройли аҳлоқ билан кийинган ҳолида вазмин турарди. Бу бир гўзал ҳулқ эди — исломий ва туркий ҳулқ.
— Унинг сизда эҳтиёжи бор,-деди у ниҳоят.
Ё, Роббим! Аҳрор сустлашди, сассиз қолди.
Унинг ақли шошгани рост эди. Тўғри, нимадир рўй бермоғи муқаррар эди: аммо бу тақлид гапни Зубайдадан кутмаган эди. (далее…)
Амстердам хотиралари – 46 16 декабря, 2014
Posted by Shahodat in Наср.add a comment
Қўлёзмага тағин икки иловани киритдим. Бири — бемор она ва жонсарак ўғил ҳикояти эди.
У тўшакка михланган онларида ҳаётининг ёрти бўлагини фақат тушлари ичра яшаб ўтарди…
-Кетма,-деган эди у ўзига.
Аммо кетган эди у ўзига қарши…
Тун иккинчи ярмига қараб оғар маҳал аёл туши ичида эди, денгиз наъра тортганида у чўчиб уйғонди-ю, кейин яна уйқу оғишига шўнғиди. Энди у тушининг ёрти бўлагини тўлқинлар ёбонида кечирди.
Ўшанда…
Тўфон кўтарилган ва асов тўлқинлар қирғоқда пишқирган чоғ, аёл қаттиқ чўчиб уйғонди. Аслида, ундаги асрий уйқусизлик ўшанда бошланган эди… Аслида, ўшанда денгиз тўлқинлари тириклик қисмати бўлиб унинг жон томирига қуйилган эди. (далее…)
Амстердам хотиралари — 45 5 декабря, 2014
Posted by Shahodat in Наср.add a comment
Ҳаёт сен…
Оппоқ қорнинг изғирин шамолини яна олиб кирдинг қишнинг этагида хазон умримга…
Зимистон сен…
Тугалланмас қўшиқдек, завол топмас куй мисоли яна кириб келдинг қаҳратон қишда кўнглимга.
Шабистон сен…
Бир ёғду олиб кирдинг зулмат пардасига ўранган шабистон-тунда ўксиб ётган тушимга…
***
Мен ҳаётни англай олмадим, ожиз таним эса икки ўт орасида қолди…
***
Ота-онамга ҳеч лойиқ фарзанд бўлолмадим. Ўғил-қизимга-чи? Буни ҳам ҳеч билолмадим… (далее…)
Амстердам хотиралари — 44 3 декабря, 2014
Posted by Shahodat in Наср.add a comment
Овоз жўнатдинг:
— Зумда ўзгарасан-а? Бу жуда мумкин нарса сен учун. Шу ўй хаёлимда, эрта-кеч!
Ҳайрон сўз қотдим:
— Оллоҳ шоҳидим бўлсин, недан баҳс этганинг англамадим ҳеч.
Сен хитоб этдинг:
— Сен бамисли икки одамга ўхшайсан. Сенинг икки тимсолинг бор. Бири шуки, сен кўп меҳрибон, сабрли ва табиатан жуда сокинсан. Иккинчи тимсолинг борки, сен ҳатто ўзингни инкор этасан, исён қиласан. Шиддат сени омон қўймайдир…
Мен жавоб этдим:
— Буни ўзим ҳам англайман, аммо қай бирига даҳлдор эканим ҳануз билмайман.
Нидо этдинг:
— Ўшанда, рости, дилимни оғритдинг…
Садо этдим:
-Англадим, сени нигоҳларим билан қайирдим, ўзимни эса ҳаловатдан айирдим. Ишон, сенинг тирноғингга тош теккан онда менинг жоним қонаган эди. (далее…)
Амстердам хотиралари — 43 3 декабря, 2014
Posted by Shahodat in Наср.add a comment
Кузакнинг сўнгги хўрсиниқлари…
Кўкда ёзги жазил нурларини ўзида пинҳон этган кузак қуёши булутлар орасидан шикаста мўралади, қуйида эса ҳайбатли Noord Holland шамоллари интиҳосиз денгиз саҳроси узра саросар кезинмоқдан ҳеч чарчамади. Бора-бора бу ғулу тўлқинларни яна-да юксалтирмоқ билан якун топди. Эртаси кун пешинга яқин исёнкор шамоллар тинчиб, тўлқинлар сокинлаша борди. Кема поёнсиз денгиз аро чайқалиб борар экан, кўнгил ҳам сувда ивиган нон мисоли тобора юмшаб бораётир эди…
Кўз ўнгимда фақат икки олам нақш бўлди: бунда кўкда булутлари солланган бепоён осмон, қуйида эса тўлқинлари мавжланган, интиҳосиз денгиз мавжуд эди.
Мана, ниҳоят, кузнинг этагида маҳзун чайқалган тўлқинлар сийнаи соҳилида қотган баҳайбат ҳарсанг тошга сув ҳулул этди, ўзим-да, бешиктебратар беланчакда муаллақ тебраниб, тўсатдан рўй берган каби қирғоққа қай йўсинда етганимни англамай қолдим. (далее…)