jump to navigation

Қиш келишин англаган эдик Декабрь 10, 2015

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

маҳзунлик 1.

Дунёмиз бор эди…

Биз қаср қургандик кўнглимиз учун—

Дунёмиз бор эди,  жуда рангин эди,

Субҳидам мисоли чандон сокин эди,

Аммо  буни тасвирлай олмайман сира.

Бахтнинг нақшин тасвирлай олмаганимдек.

Саҳнимиз беҳудуд осмон эди,

Беназир эди,

муҳташам Беҳиштдагидек.

Қалбимиз нилий уммон эди,

Унда сузмоқ бир имкон эди.

Фаслимиз мудом баҳор эди,

Фусункор,

бетакрор эди.

Тилда, дилда

Иқрор бор эди —

қарор бор эди. (далее…)

Реклама