jump to navigation

Найсон Март 29, 2012

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Шаҳодат Улуғ

Кўзларининг шишасига қарагин, боқ,

Шабнам эмас қувонч томди, севинч томди.

Кўнгил гулин териб замин сийнасига тақ,

Қорачиғим ойнасида ёмби ёнди.

 

Кўнгилнинг кенг осмонида сузди булут,

Замин тўлди қизғалдоққа рангин олуд,

Саратонни олиб келма, офтоб, сен кут!

Гул қадаҳда само бизга найсонни тут.

 

Булутлардан биллур шабнам соғсин осмон,

Кўзларининг қирғоғида оғсин найсон.

Олов тошган кўксимизга ёғсин найсон,

Ўзим найсон, кўзим найсон, сўзим найсон. (далее…)

Реклама

Исмсиз Қўшиқ Март 26, 2012

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Шаҳодат Улуғ

Нуротага мени кузатмоқ учун,
Шомда чиққан эдинг бунча йўл узун,
Ҳамон кетмоқдамиз, биз жиммиз нечун?
Лекин кўнгил бунда бахслашар беун.

Ўшанда дегандинг менга қайрилиб:
-Аста шамолларга кетма суриниб,
Ортда қадамэлтар сўқмоқлар қолиб,
Кетмоқдасан яна юрагим олиб. (далее…)

Сочимизда Оппоқ Қор Март 24, 2012

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Сочимизга қўнди қиров-қор,
Елкамизда ташвиш юки бор,
Аммо юрак чертади дутор,
Умр ўтар биз беэътибор.

Умр ўтар, биз ҳам ўтамиз,
Ўғлим лабларида қаро из,
Балки юрак нақшини олган,
Кутмоқдами уни бирор қиз! (далее…)

Ҳусни Фалаққа Қасам Март 19, 2012

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Шаҳодат Улуғ

Етгайми қачон изим, ташланурми некқадам,
Қалдирғоч қанотлигим қоққан ўлкага қадам,
Қолиб кетган оҳорли нимча-камзул беқасам,
Омон юрсам борарман — ҳусни фалаққа қасам!

Япроғига ярашди сайқалу шаффоф шабнам,
Бир тонг яшаб сабоҳда дилни қилиб кетди нам,
Титрагай энди япроқ, йиғлар мунгли шикастам,
Чошгоҳга кўнгил ёрди, нолон қолиб субҳидам. (далее…)

Қил кўприк – тилсим мангулик Март 17, 2012

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Шаҳодат Улуғ

1. Ҳаёт хунобига дод…

Энди бошин олиблар қочар,
Шу оғриқли дунёдан безиб,
Қувончини шудрингдек сочар,
Бахмал майса устида кезиб.

Олис ҳузурига отланар,
Кетаверар шамолда сузиб,
Жисми жони мубтало қафас,
Юрагини олганди узиб.

Еллар силаб ечмиш сочини,
Байроқ мисол ҳилпирайверар,
Тўзғиб кетган ғуссол очуни,
Тоғу тошни орзулайверар. (далее…)

Синдилоч Март 13, 2012

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Шаҳодат Улуғ

У чиндан ҳам шабнам–шудрингдан,

Бино бўлиб қалқиган зилол,
Жилғаларга қўшилиб оққан,
Унга сиймин ташлади ҳилол.

Сувда руҳи кўкка ўрлади,
Ва айланмиш озод бир қушга,
Нечун сайёд йўлин тўрлади,
Орзулари айланди тушга…

Мана шу ер, муқаддас тупроқ,
Қафас унга бўлди оламтоб,
Юрак cувдек тўкилар – титроқ,
Сўнг сачради мисоли гулоб. (далее…)

Тўлқин Март 11, 2012

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Булутлар кўча бошлар, юракка илмоқ ташлаб,
Дард ҳали аримасдан, яна кўнгилни ғашлаб.
Учаётир жон қуши, тилсиз тилини тишлаб,
Муштдеккина шу боши, кетар тўхтовсиз ишлаб.
Дил фиғони аслида, булутларга айланган,
Ўргимчак ҳам чидай билмай калавасин тўрлаган.
Руҳ рақси тутун бўлиб олисларга шайланган.
Қалбмиди ё булутми, чоки бир – бир сўкилди,
Кўз ёшмиди, ёмғирмиди, томчилади тўкилди. (далее…)

Мавло Март 3, 2012

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Шаҳодат Улуғ

Қуёш қароргоҳи томон талпинур,
Ой ҳам бутоғига бунча маҳлиё,
Руҳим Аршу Аъло истаб топинур,
Йўқолиб кўринган саробми — рўё?

Вужуд сокиндиру, қалбим туғёндир,
Бир лаҳза, бир лаҳза излаган имкон,
Нигоҳим хотиржам, ботин урёндир,
Осойиштаману ўйлар саргардон.

Ғулу олов бўлиб чирмашса танга,
Дардлар тутун каби кўкка ўрласа,
Етти иқлимдан-ми етти мўъжиза,
Изласа бошлари эгик сожида. (далее…)