Афсунгар дунё 8 октября, 2012
Posted by Shahodat in Шеърият.add a comment
Қушлар чарх уриб лаби дарёга қўнса,
Бузрук қуёш нурлари саҳрога инса,
Агар сувдан нигоҳлар терса нилуфар,
Лаблар магар тусини йўқотиб рангпар,
Дунё, бизни мафтун қилган сенсан-афсунгар!
Жунун асосига таяниб мубтало,
Капалак қанотига ўраниб зебо,
Ўтмишини унутиб Мажнун дарбадар,
Лайлининг қўлидан тутиб қаён кетар?
Дунё, сен уларни ҳам мафтун қилдинг, сеҳргар! (далее…)