Амстердам хотиралари — 11 2 апреля, 2014
Posted by Shahodat in Наср.add a comment
Ҳадик ва хавотир ичида ташлаган қадамим мени кимсасиз кўрфазга бошлаб келганди. Ўлик сукунатга чўмган кўрфазда мен ёлғиз эдим. Яратганнинг раҳми келди, йўқса мен ким эдим мукаммал дунёда номукаммал бўлган, кўзлари нолон бир инсон.
Ҳар қадамингнинг ҳисоби бор, ўлчови бордир. Уфқ тубида шамснинг сўнгги жилоларини йиғиштириб, комига жамлаётган шафақ янглиғ биз-да Ҳисоб Кунига йиғиштирилажакмиз, жамланажакмиз.
Эй дил, эй кўнгил! Қай малҳам сенга раводир, қай малҳамдан оғринмаяжаксан?!
Қувваи ҳофизанг бугун қошимга келиб, фиғонли мунг таратди, бамисли афтондил кўнгилнинг ҳасратли ноласи сингари. Ҳазин битикларинг ичида ёлқинланган фаромуш хаёлларинг кўз ўнгимда яна шакл-шамойил топди, вужуди бўй кўрсатди. Инжа оҳанглар ичра сен чалган куйни ажратиб олдим.
Ажабо, кун кўрмаган кун кўрса, кундуз кун чироқ ёқармиш. (далее…)