Орзиқиб кутилган китоб 16 сентября, 2014
Posted by Shahodat in Шеърият.add a comment
Шу хушхабар баҳонасида, адибанинг ЮРТга адоқсиз муҳаббати тимсоли бўлган ушбу романдан олинган Сўнгсўз билан ўртоқлашишни лозим топдик.
СЎНГСЎЗ ЎРНИДА:
Неча асрлик аёвсиз истибдодга дебоча бўлган мўғуллар босқинига қарши кураш аслида Жалолиддин Мангуберди жасорати билан якун топган эмасди. Ишончли манбаларнинг шоҳидлик беришича, Жалолиддиннинг мўғуллар томонидан асир олиниб, сўнгра беном-бенишон кетган жияни, синглиси Хон Султоннинг фарзанди аржуманди — Маҳмуд Қуттузнинг дараги орадан йиллар ўтиб, мамлуклар султонлиги – Қоҳирадан чиқди. Ҳали норасида пайтида қул қилиб сотилган Маҳмуд асли туркий ғуломлардан бўлган, Мисрнинг илк мамлук султони амир Муизиддин Ойбек раҳнамолигида мансаб пиллапояларидан кўтарилиб, Миср нойиби даражасига етишган эди. Ойбек ўлимидан сўнг (1257) қўшинлар отабеги даражасида султонликдаги барча тизгинларни ўз қўлида жамлагач, 1259 йилда Миср тахтини тўла-тўкис эгаллади.
Бу вақтда мўғуллар Шомни (Сурия) эгаллаб, Мисрга таҳдид қилмоқда эди. Айни таҳликали замонда ўзаро рақобатда бўлган кучларни бирлаштира олган Қуттуз қўшинлари 1260 йил кузида Айн Жолут ёнида мўғуллар билан тўқнаш келди. Аёвсиз савашдан музаффарият яловини баланд тутиб чиққан султон Малик Музаффар (“Зафарбардор шоҳ”) дея алқанди. Бу ғалаба маъжусий мўғуллар истилосига тўғаноқ бўлган, уларнинг Ислом юртларига бундан буёнги юришларига амалда барҳам берган улуғ ҳодиса эди. Миср мамлуклар султонлиги тахтида лоақал тўлиқ бир йил ҳам ўтирмасдан, бутун араб юртларини қаҳрли мўғул тўдалари аёвсиз истибдодидан сақлаб қола билган Малик Музаффар Қуттузнинг бу ўлкаларда шу кунларга қадар афсонавий бир халоскор ўлароқ мадҳ этилиши шу боис бежиз эмасдир.
Эҳтимол, Қуттуз ўз киндик қони тўкилган юртдан олисларда бўлса-да, хусусан, тоғаси Жалолиддин Мангуберди қалбига туккан Мовароуннаҳр учун интиқом қарорини шу тариқа амалга ошира олгандир… Эҳтимол, у Хоразмшоҳлар қонини қийратиш интиқомсиз қолмаслигини шу тариқа исботлай олгандир. Аммо, ҳар не бўлганда ҳам, Хоразмшоҳлар фожеаси ҳали ниҳоясига етган эмасди. Айн Жолут ёнидаги зафар шарафига шикор ва зиёфат уюштирилар экан, Малик Музаффар Қуттуз айни зиёфат чоғи қаттол фитна қурбони бўлди – у ўз лашкарбошилари томонидан ўлдирилди. Фитна бошида турган бош хиёнаткор эса қипчоқ аслли Бийбарс эди. Даври даврон дорулсалтананинг, Помиру Тиёншонгача, Форс кўрфазидан Фирот ва Дажла дарёлари қадар ўз таъсирини ёйган Хоразмшоҳлар салтанатининг бошини еган фитнакор қипчоқларнинг яна бир насли бу сулоланинг, эҳтимолки, энг сўнгги вакилини шу тариқа маҳв этган эди. Малик Музаффар Қуттуз қисматининг баёни эса энди бошқа ҳикоядир…
Амстердам хотиралари — 30 3 сентября, 2014
Posted by Shahodat in Шеърият.add a comment
Мактублар туркумидан
Юкундим.
Беҳиштий бир наво сўрдим —
Тутқин эдим…
Занжирбанд эдим,
Япроқ мисол сўлдим.
Баҳри вулқон эдим —
Тўлдим. (далее…)