jump to navigation

Амстердам хотиралари – 52 13 января, 2015

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

кетдим“Кўнгилга ташриф” туркумидан

Бир оқ шом эди

Соҳир бир оқшом….

Уфқ тортар хаста хўрсиниш,

Қуёшдаги сокин бир сўниш,

Вужудимда сағал жунжикиш,

Нафасда ғазалий энтикиш…

Теграмда илиқ

Музайяна қиш! (далее…)

Амстердам хотиралари – 51 8 января, 2015

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Нур“Кўнгилга ташриф” туркумидан

 

Қил кўприкдами кетмишам?!

Санга сув ҳулул этмишам

Кўнглимизда сўнмиш бир шам

Юракни сўтиб отмишам…

Савқу совуқда  қотмишам

Дудингдин чиқмиш ҳасратон

Зимистон кетмади  зимистон…  (далее…)

Амстердам хотиралари – 50 1 января, 2015

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

нола“Кўнгилга ташриф” туркумидан

 

Боқий изҳор тараннуми…

Ё, Раб!  Фақат  мен уни…

Ахир, уни сукутим-ла аяйман! — Дединг

Роббим! Ахир мен уни…

Ҳаё пардаси-ла ўрайман! — Дедим…

Дединг:

-Роббим! Недир демоқликдан қўрқаман!

Сукут ичра энди ўтаман…

Дедим:

-Роббим , мен  Сендан нажот кутаман…

Нажот кутаман!!! (далее…)

Амстердам хотиралари – 49 1 января, 2015

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

cокин куз“Кўнгилга ташриф” туркумидан

 

Қутқарув фасли

…Ва шафқатсиз тутишди  оғу

Заҳардан ўткирроқ қилич қайради АҚЛ..

…Сўнг қўрқмасдан чалдик биз  чолғу

Интиҳосиз ҳур бўлди Кўнгил…

 

Нолимадик ҳаётдан ахир

Зотан уни тан олмадик ҳам

Зотан Сен ҳам кечгандинг ўздан.

Зотан  Мен ҳам  кечиб келган дам… (далее…)

Амстердам хотиралари – 48 1 января, 2015

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Sham“Кўнгилга ташриф” туркумидан

 

Сўзсиз

Забонсиз

Ўтиб бормоқдамиз — биз

Вақтнинг шошқин елида

Кўзнинг  тошқин селида

Сен-мангу азоб комида

Мен — изтироб шомида

 

Тун

Тун

Биринчи бор — сўнгги бор…

Йўқ, мен янглишми, кетдим?!

Чаладирмиз биз такрор

Бу куйнинг давоми бор.

Иккимизга даҳлдор… (далее…)