jump to navigation

Зарнигора… Ноябрь 28, 2013

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

голубой-лотос1Бошида ўйнар офтоб,

малак сиймо моҳитоб,

мавжи дарё-ю шитоб,

титроғида  ишора..

Зарнигора-нигора…

 

Гуллар ичида раъно,

қўлига босиб ҳино,

қадамига тасанно,

ёноғида ситора…

Зарнигора-нигора… (далее…)

Реклама

БУ ЕТМАСМИ, АЙТ?! Ноябрь 17, 2013

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment
 
Кетдим, шиғиллаган қум ортимда бадар,
Қандичада туйилган бир сиқим жоним,
Нигоҳларинг менга қадалган маҳал,
Жаллод шубҳаларинг топарлар ўлим.
Бу етмасми, айт?!
 
Тўхтатма, энди ҳеч тинмасин шитоб,
Ер ер еридан ўпирилмас, қара,
Ичимга ёзилган сен битган китоб,
Пойимда сен тўккан сароб-шаршара.
Бу рўёдир, қайт!
 
Бошимда солланган бир чўқим офтоб,
Нурланиб, ёришиб унсин йўлларим,
Ҳали тунда яна кўринар моҳитоб,
Кечга қадар тағин келар яшагим —
Бу ғанимат пайт!

 

Ёзилмаган сўнгги китобми? Ноябрь 10, 2013

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Узолмадинг сен мендан нигоҳ,

Мен даъфатан қайрилган ногоҳ,

Сен дарбадар чопдинг баногоҳ,

Сўнг ортимдан ташладинг кулоҳ,

Сендай мушфиқ, меҳрибон борми?

Покиза ҳис шунчалар хорми? (далее…)

Тушимда… Ноябрь 10, 2013

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Отам билан кенг дарада от чоптириб кетяпмиз,

Тизза бўйи майсаларда ялангликка етяпмиз,

Тоғ шамоли эсиб келиб, бизга бўлар беланчак,

Сузилади булутлар кўк қўйнида келинчак.

 

Ҳув қояда кутаверди, онам  эди  интизор,

Ғир-ғир эсган  шабадалар айтар  эди истиғфор,

Айғир отим жиловини мен отамга бераман,

Тизза бўйи майсалардан мен лолалар тераман. (далее…)

Кўнгил қоронғуда кўтарар исён… Ноябрь 10, 2013

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Кўнгил қоронғуда кўтарар исён,

Ичингда бўронлар  тутдек қоқади,

Тош қотган вужудни чаққанми чаён?!

Қонинг тўхтаб қолган, жонинг оқади…

 

Ўтиб бораяпсан  ҳикмат шаҳридан,

Тақдирлар ичидан мени ахтариб,

Соврилиб кетяпсан, бўрон қаҳридан,

Ғафлат уйқусида тушларинг ғариб… (далее…)

Баҳорим очилмай кириб келди куз… Ноябрь 10, 2013

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Тортқилаб эсади мени шамоллар,

Ўзини панага уради қуш ҳам,

Манзилини билмай тусмоллар,

Нигоҳим тентирар,  киприк эса нам.

Тилимдан учади ҳавога исминг,

Шубҳалар пойимда топарлар ўлим. (далее…)

Куз илҳомлари… Ноябрь 10, 2013

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Яна остонамга кириб келди куз,

Толеимда куз каби сен турдинг яна,

Дийдам селларида ювилмоқда юз,

Яна менга қайтяпсан мингинчи бора.

Яна  кўзларингда мунг, сўзларинг ғамгин,

Яна менга термулиб қиларсан гина,

Яна сени тинглаб, бўларман дилхун,

Нигоҳим қайириб,  турдим жимгина.

Зафарон кузакка бураман юзим,

Яна менга тўқнаш келди октябрь,

Сенга  етиб борса  саломи -сўзим,

Кўнглингга тиларман, тиларман тўзим.

Кузги шамолларга  қайта суринма,

Дийдам селларига чўмилма қайта,

Агар севар бўлсанг дилингга жойла,

Муаттар гулларни  бошимга  бойла.

Севгидан мукаммал, ишқдан буюкроқ Ноябрь 10, 2013

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Келар чоғинг магар унутма ҳаргиз,

Кетар чоғинг ҳар дам дилингга жойла,

Менга тутар бўлсанг нилуфар, наргиз,

Инжа чамбар қилиб бошимга бойла.

Сенинг толеингда кулиб турганди,

Менинг осмонимда қуёш чарақлаб,

Афсус офтобингни туманлар еди,

Гардли кунлар  келди кўнгилни ғашлаб. (далее…)

Юрагимдан тонадирман… Ноябрь 10, 2013

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Сахий  замин  гул-чечакни  сийнасига таққанмиди?

Олис осмон  оғушида чақноқ  юлдуз  чаққанмиди?

Ва ғойибдан  нурли жило томиримга оққанмиди?

Мен чолғуни чалмоқ  учун қўлга олиб борадирман,

Суйган куйим чалмас бўлсам юрагимдан тонадирман…

 

Мен нотавон  кўнглим ишин била олмадим,

На бир ҳилқат,  на ҳаётни  англай олмадим,

Чалар чоғда   дардларимни аритолмадим,

Англай олмай ўзни куйнинг ичига отдим,

Ўзим чалган куй ичига буланиб ётдим. (далее…)

Волидам — нури дийдам Ноябрь 10, 2013

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Волидам — нури дийдам

Кипригингиз бунча нам,

Ногаҳон оғриб қолсам,

Бу маълум Сизга ҳар дам.

-Кўргим келди, ҳай Шаҳложон!

Деманг бошқа садпоражон!

Кўкрагимдан униб чиқди,

Титрай-титрай кўм-кўк армон… (далее…)