jump to navigation

Амстердам хотиралари — 79 29 марта, 2016

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Sham“Кўнгилга ташриф “туркумидан

Шошар эдим соҳил бўйида,

Сукут сақлар эди бандаргоҳ.

Бирдан  кўнгил бўлди безовта,

Уҳ тортган пайт денгиз баногоҳ.

Елкасига шом чўккан дунё,

Ўхшаб кетди  ҳолим тангига.

Сўнгра ҳушёр тортди-ю кўнгил

Қулоқ осди соат зангига. (далее…)

Амстердам хотиралари — 78 16 марта, 2016

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

кетдим«Julianapark» бекатида

Айт, юрак! Вужудим ичига нега қамалдинг?!

Айт, вужуд! Юрагимга нега мустабид чиқдинг?!

Бу хотирани мен бир пайтлар Ҳаарлем шаҳрининг “Bushalte Julianapark” бекатида ёзгандим. Кейинчалик уни қўлёзмага илова сифатида киритдим. Бу муножот, ижодий кайфият ичида, Қақнус тумшуғида келтирган патқаламда ёзилган эди.

***

Йўқдан мени бор этдинг. Юрагимга чўғ ташлаб кетдинг! Асли заиф бир банда эдим, юзи сўлғин пажмурда эдим! Оёғидан мадори кетган, вужудида қолмаган бир жон, кўзи сўник, юраги титроқ, мадори йўқ ожиз бир япроқ! Ҳеч ким билан иши бўлмаган…   (далее…)

Амстердам хотиралари — 77 4 марта, 2016

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

nebulaКундалигимдаги қайдлар

«Замон қариб бормоқда. Йўқ, мен қариб бормоқдаман. Замон яшармоқда». Инсон боласи, кунлар келади, бунга шубҳам йўқ, очиқ-сочиқ ҳаёсизликлардан буткул безади; покиза иқлимни, осойишта муҳитни истаб қолади ва инсон зоти ахлоқий покликка — Қибласига талпинади… Одам аҳли Юксак Илоҳ буюрган соф инсоний ва ахлоқий туйғу атрофида — Вахдати оламда бирлашади. Мен нафсоний майлларни акс эттирган асарларга кўзи тушган заҳоти нигоҳини қайирган Қизни кўрган оним, суюниб кетдим. Рости, жуда бошқача бўлиб кетдим. Ҳали дунё ўз ўқидан чиқиб кетгани йўқ, дея пичирладим. (далее…)

Амстердам хотиралари — 76 4 марта, 2016

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Кундалигимдаги битиклар

Шу ерга етиб келганим чоғ ҳориганимни ҳис этдим. Ортимда кечиб ўтган йўл-да  ҳориб қолди. Ўнгимда эса  босилиши даркор бўлган йўл ястаниб ётар эди.

***

Тун ва тонгнинг оралиғида битилган битик – у асрий нолали, мумтоз, ҳам ҳар даврга монанд  — жадид битик эди.

***

Бу аёл ҳақиқатнинг кўзига тик қарашга журъат этмади, чунки ҳар боқишида  пушаймонлик яширин эди. (далее…)