Маҳбуби Ҳабиб 25 мая, 2012
Posted by Shahodat in Шеърият.add a comment
Шаҳодат Улуғ
Еткурди малойик бир шавқу ҳилол,
Магар англаюрман, юлдуз узурман,
Ул Чўлпон, ул Зуҳро,ул завқу зилол,
Алардин зубаржат мунчоқ тузурман.
Йўлла оташнафас бир завқу зилол,
Номингни нафасла ҳавога пуфлай,
Еткурсун малойик боз шавқу ҳилол,
Исмингни ёд айлаб осойиш ўлай…
Ёришиб, чароғон бўлгай чор тараф,
Самодин самодил бир наво келмиш,
Тунга Дуо кетган кечирилур авф,
Қутқуни суғуриб бир маъво елмиш. (далее…)
Ҳулё — Ёшлик алвидо 17 мая, 2012
Posted by Shahodat in Шеърият.add a comment
Кўзларимиз, сарсон кўзларимиз, эҳ, бу кўзларимиз,
Ҳаётим беғубор фасли баҳорга термулиб ўтди,
Сўзларимиз, зариф сўзларимиз, инжа сўзларимиз,
Шамолларни қуча—қуча самога ўрланиб кетди.
Ортингга боқасан, ўткинчидир инжа латифлик,
Хўрсиниб тин ола шошасан, ахир қаён шошасан?
Кечмиш бўлди умр, ҳаёт шошқин дарё каби ҳанифлик,
Йўлсиз йўлда толиб, довон ошасан, довон ошасан. (далее…)
БУЛОМОННИ ПУФЛА, БОЛАМ 17 мая, 2012
Posted by Shahodat in Шеърият.add a comment
Қизғалдоқ ёноғида
қирмиз анор тўкди шабнам,
Сибизғани асраб қўйиб,
сўнг буломон чалган отам.
Сен ҳорижий чолғуни қўй,
улар дилдан нари бирам,
Буломонни пуфла болам,
Отам каби чалгин болам.
Тупроғида онам иси бор
Сусанбил, Чамбил,
Сени дайди шамоллардан
асраб, ардоқлаб бирам,
Тонгдан шомга қийрихон
тушган ҳатто Қуёш ҳам,
Чаман ичра бўстоним,
кўз ўнгимда Нуротам. (далее…)
Қуёш Нурларига Чўмилган Ўлка 13 мая, 2012
Posted by Shahodat in Наср.add a comment
Шаҳодат Улуғ
Унинг аҳвол-руҳияси танг эди. Айни шу мавҳумлик сари сингиб бораётган одатий кибр уни энди омон қўйсинми?
Аллақандай майда-чуйда турмуш тарзига жўнгина шўнғиб кетаётганидан сиқилар, олий ҳурликларга элтувчи ҳислари, туйғулари аллақандай рутубат ичида қолиб кетаётганидан азобланарди. Айни пайтда инсон қадр-қимматини пастга урадиган ғурбат ва ғийбатга муккасидан кетган муҳитнинг қурбонига айланмаслик учун ўзини эҳтиётлар эди. Зотан, бу туйғулар ҳар куни туғилиб, ўша жойнинг ўзида нест-нобуд бўлар, ўша ерда кўмиларди. Қўлидан юксак ва олийжаноб ишлар келишини биларди. Ўзида ўша олиймақом ишлар, юксак вазифаларнинг уддасидан чиқишга имкон берадиган ички қудрат борлиги ҳам аён эди. Буни эса атрофидагилар заррача ҳис этишмас, бу ҳол унинг азобларини зўриқтирарди. Айни пайтда ҳаётнинг маъноси ҳисобланган олижаноблик ва юксакликка интилиш ўти сўниб бораётганидан, бир кун интилиш ўтини тамом йўқотиб қўйишидан қаттиқ чўчирди.
Ҳар кун бир-бирини муттасил такрорлаб турувчи оддий турмуш тарзи жонига тегди унинг. “Бундай ҳаётнинг кераги йўқ!” Шуларни айта туриб, аллақандай сесканишдан вужуди музлаб кетди. Атрофда эсаётган шамоллар дардчил, исёнкор руҳини юлқиб олиб кетаётган каби ғамгин боқди. (далее…)
Руҳим қўшиқ айтар 5 мая, 2012
Posted by Shahodat in Шеърият.add a comment
Дилим ғорат кўнгилда тонг отгунча,
Сўнг юрак дукуллаб ура бошлайди,
Бўғизимда бир ажойиб куй ёнмагунча,
Кекирдагим ўзин омон қўймайди!
Руҳимни аллалаб туртки бўлар ел,
Аёзли кунлардек титрагай жоним,
Зимистон ўлкага кўклам олиб кел,
Вужуд ловуллама, шарқирар қоним.
Тўнглаган илкимни илитсин оташ,
Пажмурда тупроққа сочилсин найсон,
Тутунлар ўрланиб булутга чирмаш,
Кўнгил тўкилавер, тўкил беомон. (далее…)