jump to navigation

Амстердам хотиралари 28 декабря, 2013

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

»Мактублар » туркумидан

Тургенев ва Веардо3.

Бу  баайни 1843 йилнинг 14 октябри эди. Осмонда йилт этган чўғ кўринмайдиган рутубатли тун эди…

Вужудни жунжиктирадиган Петербург осмонидаги кечки кузак туманлари Парижнинг  ҳаминқадар мўътадил иқлимидан кескин фарқ қилар эди. Кечки салқинда жунжиккан  Полина рафиқи Луига бақамти сурилиб ўтирди…

(далее…)

АМСТЕРДАМ ХОТИРАЛАРИ 27 декабря, 2013

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

АМСТЕРДАМ ХОТИРАЛАРИ

“ Мактублар“ туркумидан

2.маҳзунлик

Ҳолбуки… Ҳолбуки мен Сизнинг ҳаётингизда яшаяпман.
Бундан тона оласизми?

Зотан… Зотан, Сиз менинг ҳаётимда мавжудсиз.Шу мавжудликлар ичида биз бормиз, демак бедормиз…

Эшитяпсизми?!

Қобус эди-бу бир туш эди. Тушимда Сиз менга инглиз тилида гапирдингиз.
Мен эса:
-Бу ажнабий тилни қўйиб туринг,шундоғам ёт тиллар ичида сарсонлигим етар,шарқона бўлсин!-дедим.
Сиз яйраб кулдингиз.
-Яъни?!
-Яъни “ Жамбил обкевоссими ока?! Райҳон обкевоссими ока?!“ қабилида латифадан бўлсаям киприк қоқмай эшитардим. (далее…)

Амстердам хотиралари 27 декабря, 2013

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

қалам ва қоғоз...(Мактублар туркумидан)

Бу қай тобистон фасл?! Ё ҳу! Бу бир жазира фасл!
Руҳимда бир жазира фасл ўз ҳукмини ўтказди ва ғулу вужудимга гулхан оловини ёқди. Юзимни атрофимда “ҳур-ҳур” эсаётган шамолларга бураман. Муздек ҳовур оташ азобида қолган юзимни силаб ўтади.Шамоллар иситмаси ошган вужудимни совутади.
Мен ҳам Шамол бўлганимда ташвишларни доғда қолдириб, ўз осмонимда озод эсардим.

Ажабо, уфқнинг равоғида шафақ ханда қилади. Оққуш эса кўкка қараб юксалади…Мен эса ўтирган жойимдан оғириниб қўзғоламан. Янаям аниқроғи, энди туғилиб кўз очган туйғуларимни яна ўша жойга кўмиб, турмоққа шайланаман. Бундан аввал эса ўзни авайлаб олиб қўяман. Шунда аллақандай майда-чуйда турмуш тарзига жўнгина шўнғиб кетаётганимдан сиқилмайман. Шу тариқа инсоннинг қадр-қимматини пастга урадиган, ғурбатга муккасидан кетган муҳитнинг қурбонига айланишдан омон қоламан. Бунда олий ҳурликларга элтувчи ҳислар ва туйғулар аллақандай рутубат ичра қолиб кетмагай. Қўлингдан юксак ва олижаноб ишлар келишини биласан-у, лекин чорасизсан. Бу юксак вазифаларни бажаришга имкон берадиган ички қудрат ва маънавий қувват сени омон қўйсинми энди… (далее…)

ЛАҲЗА ЯШАМОҚДАН ТЎХТАСИН ҲАЁТ! 27 декабря, 2013

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Лабимда жилва қилар, азалий нола
Эгнимда ҳилпирар жулдирий жола,
Сен тамошо қилсанг энди ярашар,
Ўзим ҳайронаман мендаги ҳола.
Тилимдан учади тилсимий садо…
Бўғизимда титрагай асрий бир нидо,
Кўрганлар ҳайрона биздаги ҳола,
Ўтиб бораяпмиз, ёшлик алвидо…
Кўнгилда тўлғонар азалий азоб,дарё
Аслида ёнишлар эмасми сароб?!
Сенинг лабларингдан чаккилаб томар,
Фасли майдан қолган ишқий бир шароб.
Сени улғайтирди Буюк Изтироб…
Мени овунтирди Ҳаёт-бу сароб,
Сенинг битигингда тўхтамас хитоб,
Менинг кипригимдан томади офтоб.
Сен яна солланиб қайтиб қошимга,
Битгин тугалланмас ишқий бир баёт.
Мен эса тинглайин қирқ тўрт ёшимда,
Лаҳза яшамоқдан тўхтасин Ҳаёт!

2013 йил, 29 ноябр. Недерландия

Мендаги Сен… 27 декабря, 2013

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Яшаяпсан
энг покиза ҳисларимда
пинҳона…

Инчунун, мендаги
Сен
мукаммал Бобир!

Севгимда учрамас
на карашма
на ишва…

Инчунун шукур!
Мендаги
Сен

Олижаноб
Акобир!

Аммо кўнгилдаги асл
Юракка
нечун
ўхшамай қолдинг?!..

2013 йил. 30 ноябр.Недерландия.лаби соҳил

Қишнинг оппоқ остонасида… 27 декабря, 2013

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Амстердам хотиралари

(“ Кўнгилга ташриф “ туркумидан)

Қишнинг оппоқ остонасида,
дарахт тақди марварид сирға,
куз йўқолди хасхонасида,
яхмалаклар чақди қасирға.
Лек анҳорнинг қоқ ўртасида,
битмайдиган яралари бор,
қишнинг титроқ исканжасида,
мезон унга тутаверар қор.
Исмимни айт, исмим унутдим,
зимистонда баҳорни кутдим.
номим қайтар исмим не эди,
хитобимни оғриниб ютдим.
Сирпанажак оёқлар изсиз,
сирпаняпман мен ҳам омонсиз,
мен-ку бунда тилимни ютдим.
сен-чи, нега турасан унсиз?!

Шабистонда порлаяжак
Шуълаи Нурсан,
Зимистонда кўринажак
Жумлаи Ҳурсан.

Исмимни айт, исмим унутдим,
зимистонда баҳорни кутдим,
исмим қайтар, исмим не эди?
хитобимни оғриниб ютдим…

2013 йил, 8 декабр. Vijhuizen.Nederland.Зашита

Кўнгилга ташриф 27 декабря, 2013

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Амстердам хотиралари

“ Кўнгилга ташриф” туркумидан

Юрагим қинидан қайта
ўйдим-да,
Ўзимни зўр ишга бериб
қўйдим-да…
Ғурурим шикаста, шуурим
хаста,
Сен тутсанг гулдаста, бўлсанг
пайваста.
Юр, қўл силтаб кетайлик барига
аста…
Юрагим қинидан қайта
ўйдим-да,
Ўзимни зўр ишга бериб
қўйдим-да…

2013 йил,8 декабрь.танхолик (далее…)

Kўҳна Дард 27 декабря, 2013

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

эсдаликларВужуд асли Юракнинг ҳукмдори эди… Ситамгири эди. Ҳаёт бунда оғу тутса-бодиёни руми бўғизларда қилса талваса…

Дийданинг селида шалаббо бўлган энгил ҳам жулдур…

Чиқ, сатрлар ичига кўмилиб ётган
Кўҳна Дард,
Азалий Қўшиқ,
Абадий Нола…
Буюк Изтироб… (далее…)

Мистик парадокс 27 декабря, 2013

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

 

КетмоқдаманИсёнкор шамолда мистик талваса,

Кўнгилга ўрлайди унинг қутқуси,

Тўзонлар солади дилга вас-васа,

Оромини йўқотган бедор ўтгуси…

Шамолнинг қутқуси менга ҳам кўчди,

Ногаҳон тортқилаб кетдим соямни,

Сарпойчан кетяпман, ҳушларим учди,

Соям эса тортқилаб борарди мени… (далее…)