jump to navigation

Амстердам хотиралари — 84 Май 30, 2016

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

тунКундалигимдаги қайдлар

Уфқнинг равоғида милт-милт ёнган юлдуз шуъла таратар эди. Қоронғуда атрофим ёришиб кетди, шунда мен хушсаодат дамлар яқишлашаётганини ҳис этдим…

Кейин, кейин… бош кўтармай  беш-олти  саҳифани қоралаб қўйдим.Толиққанимни сезиб, саҳифалар ичига ботган жуссамни тортқиладим,  аммо ўзим узун ва давомли ўй ичида ғарқ эдим ҳамон. (далее…)

Реклама

Хотиралар — 83 Май 5, 2016

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

sable2Атроф кўзимга бошқача кўринди.

Мен бир қалам истардим, сиёҳи қуримайдиган, тугамайдиган қалам. Шоён кайфиятда эдим. Менинг бу ҳолим тушларимда ўткинчи, ўнгимда эса жуда соғинчли ҳолатдир. Негадир тутдек тўкилган, сарғайиб сўлган хазонрез боғлар кўз олдимга келди. Тор кўчанинг ҳув четидаги оғоч ўриндиққа чўкар эканман, хаёлан титилиб кетган саҳифаларимни йиғиштирдим. Оғриқ сатрларимга малҳам дори қуйиб чиқдим. Яна нимадир қилгим келди. Аниқроғи, ниманидир битгим келди. Ёқимли май ёмғири сингари тўкилгим келди. Нега қаҳрли ва ғазабли зимистондан сўнг ҳузурингга кириб келган баҳор  кўнглни зийнатлаб қўяди? Чунки зимистон яралмас бўлса, баҳорнинг  аҳамияти —  қиймати  қолмайди. Табиатдаги шу зариф ҳодисани Ягона ва мукаммал Мусаввир томонидан маҳорат билан чизади. Яланғоч дарахт новдалари зумрад япроқ ва ёқут ғунчалардан исирғалар тақади. Ҳикоя мана шу ерида гўзаллаша борганди. Хаёлан кўп битикларни битдим. Ён дафтаримга неларнидир қайд этдим. Шунда илк бор хунук ҳодисадан сўнг зариф ва зангин мусиқа ярата олганимдан суюниб кетдим. Ҳикояга маъно киргандек эди; атроф кўзимга жуда гўзал кўринди. (далее…)

Хотиралар -82 Май 5, 2016

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

Катта дарёлар ичида кичиқ ирмоқлар тўлқин мисоли оқиб юради. Улар аждодлар ва авлодлар шажарасига ўхшайди.

***

Ирмоқ катта тўлқинга қўшилмоқ учун ўзини бу ҳолга тайёрламас экан, тиним билмай оқмас экан,  муродига  етолмас – денгизга ошуфта бўлолмас.

***

Оқмоқ керак  –  жилдираб оқмоқ, бир ирмоқ каби  жўш урмоқ.

*** (далее…)

Хотиралар-81 Май 5, 2016

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

sable 1Ичимда  жон қушим безовта эди. Шунда мен меҳрибонлик сифатлари нега унда кучлироқ эканини англай бошладим. Мен турмуш ташвишларига жўнгина шўнғиб, ён-атрофга кўниккан, иссиқ–совуқ ҳамда мўътадил иқлимга мослашган эдим.  Жўнгина кўникиш ва мослашишлар мендаги баъзи сифатларни сўндирган эди. Шунда жон қушим ичимга қамалиб қолди. Унинг ичимда безовта потраши  бежизга эмас эди.   (далее…)