Амстердам хотиралари — 91 19 сентября, 2016
Posted by Shahodat in Шеърият.add a comment
“Кўнгилга ташриф” туркумидан
Ҳувайдо манзаралар
Кўнглинг меҳварига кўтарилган он,
Қаттол вужудингга қилаcан исён.
Тун бағрига олган каби кундузни,
Қоғоз яширади муқаддас сўзни.
На сўзда жило бор кечаги қадар,
На умрга кўчади тушдаги Кадар!
Эсла, дунё қандай
Оҳорли ва заррин эди? (далее…)
Амстердам хотиралари — 90 16 сентября, 2016
Posted by Shahodat in Наср.add a comment
Кундалигимдаги қайдлар
Бандаргоҳга кема яқинлашарди.
Мен негадир сукутда қотдим, аммо нигоҳларим тинмай ненидир сўйлар эди. Руҳим озод бўлди булутга дўниб, фақат вужудим банди эди қисматга кўниб. Cўнг бир ҳоллар кечди менинг ичимда… Битик битдим. Битикни ён дафтаримгамас, вужудимнинг лаҳм гўштларига битдим. Ўрнимдан туриб кетдим, англаганим, тирикликдан мақсад фақат бу эмас эди. Худди шу тобда эҳтимол, ҳеч бир зот кимсасиз эмасди. Ҳеч кимса руҳан ёлғиз эмас эди менинг қадар. Баҳайбат тепаликка кўтарилиб, уммон томон назар ташладим. Шунда тўлқинларни писанд этмай сувни уриб чиқаётган кемага кўзим тушди. Вақт соат миллари сингари юрмасди, у менинг қоним ичида сокин оқарди. Уфқ узра шафақ қотиб қолгандек. Бу ҳол менга кечмишини унутиб, шафқатсиз Вақтнинг қурбонига айланган донишманд чолни эслатди. Мен яна тепаликка кўтарилдим. Яна уммон томон назар солдим. Бандаргоҳга кема яқинлашаётир эди. У тўлқинларни писанд этмай, сувни ёриб чиқаётир эди. Бу ҳолни ситамгир ёвни енгиб, озодликни қучган жаҳонгирга менгзадим. (далее…)