jump to navigation

Амстердам хотиралари -13 10 мая, 2014

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

Мактуб«Мактублар» туркумидан

Сукутдан-да фараҳманд воқелик йўқ эди.

Бизда тонг отди, шукур яна қуёш уйғотди. Лаҳза ўтгач ўзимни ёзув столи олдида кўрдим.

Битикларим ичида сароб қалқиётган қиёфангни чизишга ҳеч ботина олмадим, аммо ўз қафасини безовта тепган юрагингни тасвирлашда ўзимда куч топган эдим.

Овозимни эшитаётган бўлсанг, сукутдан-да дилхуш сокинлик йўқ эди. Аммо юрагингнинг асов ва исёнкор эпкинлари сокин сукунат ичига асов тўлқинларни олиб кирганди. Шундан буён Сенинг юрагинг безовта чопади, менинг оёқларим Вақтнинг димоғдор эпкинларига суриниб юради.

Бир кун яна қафасини абгор тепган занжирбанд юрак вужудга раддия берган кун, мени битикларим ичидан изла, унга қадар совуқ денгиз шамолини қўлларингда тут, покиза нафасни пуфакка жойла. (далее…)

Амстердам хотиралари — 12 10 мая, 2014

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

дарёдаКундаликдаги битиклар

Яшамоқни инкор этаман, ёзмоқ учун оламан нафас…

Руҳим мендан олдин юрарди, мен унга соядек эргашар эдим. Аммо йўлнинг якунини кўролмадим ҳеч, унинг адоғини кўрганлар борми?

Афсус фақат хаёлларим ичида ҳур эдим, бунда юрак мустабид вужуднинг ичида бир банди эди.

Агар бокира туйғулар бўлмаганида ҳаёт шаксиз давом этарди, аммо у  жилосиз нақш сингари кўримсиз бўлар эди.

Ўрта ёш инқирози барибир ўлат уруғини сочади. Бокира ҳисларга бу не ёвузлик?

Ҳаёт ўлим қаршисида титрайди, ҳайриятки, кечажак ҳар бир дақиқанг емирилишдан иборат эмас.

Бугун кўзинг шишасида соб бўлаётган саробни кўрдим. Қадаминг эса олисларга силжир эди.

— Умримиз соб бўлаяпти. Оқар сувдан  ҳикмат излайлик,- сенга овоз жўнатдим. (далее…)