jump to navigation

Амстердам хотиралари — 95 20 мая, 2017

Posted by Shahodat in Наср.
trackback

Синглимга мактублар туркумидан

Ҳаммаси унут бўлади, дея ўзни беҳуда овутмаслик керак, Чунки ҳаётда ҳеч бир ҳодиса шунчаки унут бўлмайди. Масалан, cенга озор берган кимсани  кечириб юборасан, аммо ҳарчанд уринма у билан боғлиқ ҳодисаларни сира унутолмайсан.  Ҳолбуки кечирмоқ энг тўғри қарор эмасми?

-Ўлмоқ — ташвишлардан қутилмоқнинг энг осон йўлидир. Ҳаётда ўлолмай юрганлар қанча-а?

Мен бу гапни бир таниш дугонамга айтганим чоғ у менга ялт этиб қаради.  Афтидан унинг ақли шошди, қаҳрнинг панжасида дир-дир титраган қўрқув каби.

Ҳа, шундай ва шаксиз  барчамиз  бир кун Ҳокимимутлақ буюрган манзилга  қайтамиз. Жаҳоннинг, жумлаи жоннинг Тажаммули Мутаолийси юборган шаффоф  ҳаводан сўнгги нафасимизни  тортар эканмиз, Уни  ёдга оламиз.

Иймон нури қалб меҳварини музайяна этади. Унингсиз ҳаёт мазмунини, умр эса  ўз моҳиятини йўқотади. Шундай эса-да  инсон кайфияти тўрт фасл сингари ўзгарувчандир. Отам раҳматли инсон кайфиятини мавсуми фаслларга менгзаганида жуда ҳақ эдилар. Чиндан тўрт фасл ўз бағрида инсоний драматик кечинмаларни пинҳон этгандек. Чиндан фаслларда инсоннинг турфа кўриниши, турфа кайфияти яшириндек. Баҳордан сўнг ёз, сўнгра куз, куздан сўнг эса қиш келаверади. Фасллар ўрнини фасллар эгаллайди, шу тариқа янги кунга дебоча очилаверади, худди тириклик қисмати инсонни умидсиз умидлардан умидвор этгани каби. Аммо кимсага биргина умиднинг ўзи камлик қилади, мақсадга ўлик умид биланмас, тирик ишонч ҳамда матонат билан эришилади.

Мен турган соҳил бўйи Сен нафас олаётган Нурота ҳавоси сингари сўлимдир. Фақт  мен турган манзил сувлар билан, сен турган макон эса тоғлар билан ўралгандир.

Соҳил бўйида бир шарпа кезинмоқда, менинг сокин турган вужудим ичра шовқин солаётган юрагим каби. Шу дамда далли хаёлимга,  нега капалакнинг жони бору, қони йўқ, деган савол келди. Аммо ҳарчанд уринмай, саволга жавоб тополмадим. Юрагимнинг безовта чопаётганининг боиси ҳам шу эди аслида.

Соҳилга тинмай урилаётган тўлқинлар менинг этагимга тўкилади, улар этагимгамас — менинг қалбимга тўкилмоқда, сўнгра тириклик қисмати бўлиб томирларим ичига қуйилиб, вужудим аро ёйилмоқдадир…

2017 йил, 19 май.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: