Амстердам хотиралари — 91 19 сентября, 2016
Posted by Shahodat in Шеърият.trackback
“Кўнгилга ташриф” туркумидан
Ҳувайдо манзаралар
Кўнглинг меҳварига кўтарилган он,
Қаттол вужудингга қилаcан исён.
Тун бағрига олган каби кундузни,
Қоғоз яширади муқаддас сўзни.
На сўзда жило бор кечаги қадар,
На умрга кўчади тушдаги Кадар!
Эсла, дунё қандай
Оҳорли ва заррин эди?
Cенинг излаганинг —
Менинг
юрагимда
яширин эди.
Қадамлари сустлашган аҳрор,
Бу ҳудудни босма, юрак бор,
Бу ҳудудни кўрмоқлик душвор,
Нафас олаётганинг эсга тушган он
Бу ҳудудга қалбинг чопади такрор.
Бу ҳудуд оҳорли ва заррин эди,
Cенинг излаганинг —
Менинг
Ҳудудимда —
Яширин эди.
Энди ҳеч бир мантиқ
Бермас тасалли —
Куз фасллар
ичра заволли.
Телба ўйлар олиб қочади
Шомда бизни ҳеч аямасдан.
Ҳам куламиз,
Ҳамда йиғлаймиз,
Бунинг не эканин билмасдан.
Кўнглинг меҳварига кўтарилган он,
Қаттол вужудингга қилаcан исён.
2016 йил, 16 сентябр.Vijfhuzen.
Комментарии»
No comments yet — be the first.