Амстердам хотиралари — 60 25 марта, 2015
Posted by Shahodat in Шеърият.trackback
“Кўнгилга ташриф” туркумидан
Ҳувайдо манзаралар
Онам менга дер эди:
-Ҳамир кўпиб кетяпти,
тандирга олов ёққин,
Ҳозирлик кўр, Шаложон!
Ҳай, Шаҳложон-Меҳржон!
Отам чақирар эди:
-Қайдасан, сен Садмеҳр!
Обдастага сув келтир!
Болалик бир рўёдир
Ота-онам бағрида
Қолиб кетди у охир!
Бугун онам айтди гўшакда:
-Сувратингни биз кўрдик
Сен ҳали ҳам ўшасан!
На тўлишдинг,
На оздинг.
Бўлиб кетдим бир турли
Эмасдим мен дастурли…
Иқрорки —
-Шу ҳолимга бир боқинг
Зотан ҳаё қиламан.
Лойиқ инсон бўлмадим
Сизнинг каби хокисор,
Сизнинг каби тақводор!
Оҳки-
На тўлишдим, на оздим
На куй чалдим, на ёздим!
2015 йил, 22 март.
Комментарии»
No comments yet — be the first.