jump to navigation

Фақат Сен Йиғлама

…Муттасил ўй ва муҳаққақ бир оғриқ келтириб чиқарган эди аввалига мудроқ, айни пайтда уйғоқ юракнинг асов ва исёнкор эпкинларини. Дариға йиғлар эди. Юрагини қай йўсинда таржима қилсин? Билсанг, ўн саккиз минг оламга етгулик оҳи бор унинг!

Куйиб, култепага айланган Мовароуннаҳр, магар энди қай йўсинда қаддин тикласин? Қиличлар қинидан чиқиб, беомон синган ва энг азиз кўнгиллар сазойи бўлган қирғинбаротда жувонмарг кетган жигарларининг қонли заволини қай йўсинда китоб айласин?! Шамшод қаддин камон, моҳтоб юзин сомон айлаган бу кўргулик кумуш кузнинг зардиданми? Ёҳуд ҳаёт зарбиданми?  Ва ё мўғул заҳриданми? Бу аламни, бу ситамни қай йўсинда хитоб айласин?!

Тушими эди ва ё ўнги? У йиғлар эди. Йиғлаётиб халоскор шамолларга қараб ҳайқирди:

– Оллоҳни ва ўзимни алдай олмасман. Оллоҳдан қўрқаман ва ўзимдан чўчиб кетаётирман. Далли-девона, савдойи тўлқинлар гувоҳмиди бу телбаликка? Кўзёшимни кўлга қуйдим. Алар Жайҳунга қўшилиб оқмиш… Лекин умидим кўз тиккан эди. Шу йўсинда умидсиз умидлардан умидвор бўлиб, умид узолмадим. Ҳаминқадар ташвишлардан қочолмадим. Магар, магар ёлғиз бошим олиб кетолмадим. Дорлар солиб бўғзимга, энди кетаётирманми мен кўл томон бир қоп андуҳим орқалаб, турибмидинг сен сироталда мен томон қараб. Йўлларми эди менга тузоқ. Ҳузуринг бунчалар узоқ. Йиғлагандим. Тушимда ва ўнгимда йиғлар эдим. Юрагимни ўтдан олиб, оташга солдим. Қумрим қолиб забундан, кезиниб толдим. Тўхтаб бироз тин олдим. Бир нидо янграгандек бўлди: “Ай Дариға, куйлагин сен. Мен эса сибизға созим – чанқовуз чалай”. Кекирдагим юлиниб, чанқовуз чалдим. Мантиқ ва чегарани йўқлик қаърига улоқтириб, воқелик ва хаёлотдан мўъжаз бир олам, оҳанрабо бир куй яратишми эди муддаом? Қалб ғорат, вужуд эса — ҳарорат. Аслида хилқатлар ичра инсон ўзи беназир хилқат. Айни пайтда, эҳтимолки, ўзим чалаётган куйга ўзим қўшилиб оқмоқда эдим…   

Faqat Sen Yig’lama

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: