jump to navigation

Номи Ҳабибим

…Қобирғаларини синдириб олмиш. Сўнг авайлаб юрагини қинидан суғуриб тортмиш. Қобирғадан бир қалам йўниб ясалмиш. Потирлаган юрак шўрлик беомон сиқилмиш. Тайёр бўлгай қирмизи сиёҳ. Лаҳм гўштлардан дебоча саҳифа очила борар. Тилга кириб сабоқлар, ҳарфлар маржон мисол тизилар. Аттанг, сўнг битта-битта бежон узилар.

Шундай. Оловбардор офтоб-оламтоб — Шамс қатра мисол қалқиб соб бўлмас. Озиб ҳилол бўлар, тўлишиб тўлин ой — Қамар мунаввар унар, магар тугаб, сўнг хароб ўлмас. Замин ўпирилиб кетмаяжак, ё алалхусус, само ўқчиб-ўқчиб қон қусмас! Магар ҳаёт экан бу ҳаёт, маҳшар қадар куйи тўхтамас.

Ҳаракатдаги қобирға-қалам қўл учида қайтадан ўйноқлар ва бунда ҳаёт безалиб ёзилажак. Ҳарфлар лаҳмгўштлар саҳифасида маржон каби тизилажак. Аммо ҳеч зоғ англамаски, шу кесгир қобирға қон қатралари ила одамларнинг бахт ҳақидаги ажойиб ўйларини бира-тўла сўндириб ташлашга қодир. “Рўё-рўё, ба сари мо, ба сари мо!” ёниб куйлайверди форсийда ҳофиз. Шундай бўлақолсин. Жисман ўзни йўқотиб, ҳеч қаерда ҳеч қачон бўлмагандек тугаб, бўшаб қолдингми?

Тўлқинлар мавжига қараб мантиқ қила бошлайсан. Магар мантиқ ва чегара билмас бу пишқирган  тўлқинларга сенинг сабоқларинг чикора. Мавжи дарё ҳайқириб оқаверар. Лекин айнан ўша муамбар тўлқинлар менга ёвузликнинг тахир таъмини туйиб, ундан эзгулик уруғини қандай сочмоқни ўргатмиш. Тўлқинлар соҳилга чиқариб ташлаган қайроқтошлар кўзингга ўзингдан кўра бирнав кўринади. Уммон наъра тортиб, ҳайқирганида уйқу қучоғида эди улар. Тўлқинлар қирғоққа урилган чоғ гунг тошларни  чўчитиб юборди. Шундан буён уйғоқ. Шундан буён бедор, беҳаловат сим-сим йиғлаюр.

Тиним билмас тўлқинлар-да уларнинг тусини ювиб, ўчиролмас. На бўронлар-да қайроқтошларни жойидан қўзғата олур. Ҳатто ўзим-да уларнинг шақ-шақ  қасирғасига маҳлиё эдим – эрмак учун бирининг устига бошқасини отдим. Лекин ўзим билан олиб кетмоққа ботинолмадим. Бир ҳикматни англадимки, бу англовдан ўзим даҳшатга тушганлигим рост. Исми нима эди?…  

Nomi_Habibim_pdf

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: