jump to navigation

https://youtu.be/B69fo5xHBX8 8 июня, 2019

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Нотинч руҳим каби 5 февраля, 2019

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Нотинч руҳим каби сўнар аланга,

Бу дунё очунми? Ва ёки  узлат.

Уч кунлик ҳилолга қўлингни узат!

Айланиб, чирқиллаб учди қалдирғоч.

Сўнгра ёзни тарк этди  ногоҳ!

Қарсиллаб-қарсиллаб синади оғоч.

Титрана бошлайди зардолуд кузак.

Хиёбон  қалқийди — шафақранг, зарҳал

Ҳеч ким севган эмас  Кузни менчалик.

Ҳеч ким пешвоз чиқмас Қишга басма-бас.

Ҳеч ким севолмайди Қишни менчалик.

Олича гулидай учар қор парча!

 

2019 йил, 5 февраль.

Амстердам хотиралари — 97 1 сентября, 2017

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

кетдимУнинг исми йўқ эди

Юрагим безовта чопди,

кўнгил оташда тобланди.

Ҳудудларда кўз очди булоқ,

Алафлар кўкарди қадами қутлуғ,

Гиёҳлар гуллади ғунчалари  оқ.

Оҳиста-оҳиста

Сирғалиб ғунчалар,  ийманиб гуллар

Қирилган қалбимни авайламоқчун

Қирилган  қалбимга  кирди мўралаб. (далее…)

Амстердам хотиралари — 96 2 июля, 2017

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

У кексайиб қолган кампир эса-да, Раҳим не эканин унутган эди, алалоқибат бераҳмлар ичида яшашга маҳкум этилди. Онам унга ачиниб  турган пайт,  ҳамсояи қўшнимиз кириб келди.Ўшанда гап орасида онам қўшнимизга қараб «ҳаёти исматимдан, тириклик қисматимдан асти нолимайман, берган ризқига қаноат қилган эдим, Эгам зиёдаси билан кўпнинг қаторида бизни ризқлантирди», деган эдилар. (далее…)

Амстердам хотиралари — 95 20 мая, 2017

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

Синглимга мактублар туркумидан

Ҳаммаси унут бўлади, дея ўзни беҳуда овутмаслик керак, Чунки ҳаётда ҳеч бир ҳодиса шунчаки унут бўлмайди. Масалан, cенга озор берган кимсани  кечириб юборасан, аммо ҳарчанд уринма у билан боғлиқ ҳодисаларни сира унутолмайсан.  Ҳолбуки кечирмоқ энг тўғри қарор эмасми?

-Ўлмоқ — ташвишлардан қутилмоқнинг энг осон йўлидир. Ҳаётда ўлолмай юрганлар қанча-а?

Мен бу гапни бир таниш дугонамга айтганим чоғ у менга ялт этиб қаради.  Афтидан унинг ақли шошди, қаҳрнинг панжасида дир-дир титраган қўрқув каби. (далее…)

Амстердам хотиралари — 93 6 марта, 2017

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

«Кўнгилга ташриф» туркумидан

Туш

Отам билан дарада от чоптириб кетяпмиз,

«Қора қарға»дан ўтиб ялангликка етяпмиз,

Ҳув қояда кутаётир онам бўлиб интизор.

Она каби меҳрибон дунёда яна ким бор?

Айғир отим жиловини мен онамга бераман.

Зулфи гажак лолаларни шоша-шоша тераман,

Зангори майсалардан оша-оша тераман,

Ял-ял ёнган гулларни сўнг онамга бераман.  (далее…)

Амстердам хотиралари — 92 1 декабря, 2016

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

Кундалигимдаги қайдлар

Шамол остонамдан ошиб улгурди, сўнг титратиб бир ғулу кирди танамга. Томирларим ичра пинҳон югурди, бостириб қалбимга кирган аланга. Нега мен ўзим учун ёт бўлган бўлакча ҳолу ҳолатга тушмакдаман?

Бурилиб ортимга қараган чоғим, эшиги қийраҳон очиқ  хонадан  ширали овоз қулоғимга чалинди. Қироат бамисли шуъла мисоли хонам ичра оқиб кирди-да, сўнгра  шууримни шаффоф нури билан ўрай бошлади. “Мулқ“ сураси сўнгра эса «Салотан тунжина» тилимдан учди. (далее…)

Амстердам хотиралари — 91 19 сентября, 2016

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

91

“Кўнгилга ташриф” туркумидан

 

Ҳувайдо манзаралар

 

Кўнглинг меҳварига кўтарилган он,

Қаттол вужудингга қилаcан исён.

Тун бағрига олган каби кундузни,

Қоғоз яширади муқаддас сўзни.

На сўзда жило бор кечаги қадар,

На умрга кўчади тушдаги Кадар!

Эсла, дунё қандай

Оҳорли ва заррин эди? (далее…)

Амстердам хотиралари — 90 16 сентября, 2016

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

ёлғизКундалигимдаги қайдлар

Бандаргоҳга кема яқинлашарди.

Мен негадир сукутда қотдим, аммо нигоҳларим тинмай ненидир сўйлар эди. Руҳим озод бўлди булутга дўниб, фақат вужудим банди эди қисматга кўниб. Cўнг бир  ҳоллар кечди менинг ичимда… Битик битдим. Битикни ён дафтаримгамас, вужудимнинг лаҳм гўштларига битдим. Ўрнимдан туриб кетдим, англаганим, тирикликдан мақсад фақат бу эмас эди. Худди шу тобда эҳтимол,  ҳеч бир зот кимсасиз эмасди.  Ҳеч кимса руҳан ёлғиз эмас эди менинг қадар. Баҳайбат тепаликка кўтарилиб, уммон томон назар ташладим. Шунда тўлқинларни писанд этмай сувни уриб чиқаётган кемага кўзим тушди. Вақт  соат миллари сингари юрмасди, у менинг қоним ичида сокин оқарди. Уфқ узра шафақ қотиб қолгандек. Бу ҳол  менга кечмишини унутиб, шафқатсиз Вақтнинг қурбонига айланган  донишманд чолни эслатди. Мен яна тепаликка кўтарилдим. Яна уммон томон назар солдим. Бандаргоҳга кема яқинлашаётир эди. У тўлқинларни  писанд этмай,  сувни ёриб чиқаётир эди. Бу ҳолни ситамгир ёвни енгиб, озодликни қучган жаҳонгирга  менгзадим. (далее…)

Амстердам хотиралари — 89 21 августа, 2016

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

Кундалигимдаги қайдлар

Тонг ёришган чоғ қўлёзманинг навбатдаги бобига якун ясадим.

Тимсолнинг ҳоли жуда азобли, оғриғи эса давомли эди. Унинг руҳий изтироблари юрагимни ниҳоясиз қайғуга солди. Назаримда қаламим бармоқларим ёрдамидамас,  асаб импульслари орқали ҳаракатга келаётгандек. Толиққаним сезилиб турарди.

Танаффусдан сўнг ёзганларимни кўздан кечирдим ва қўлёзманинг баъзи кемтик жойларига кичик иловалар киритдим. (далее…)