Амстердам хотиралари — 88 15 августа, 2016
Posted by Shahodat in Наср.add a comment
Кундалигимдаги қайдлар
Қўлёзмага иловалар киритдим. Гарчи улар кичик бўлса—да, тимсолнинг характери ҳамда воқеликнинг моҳиятини очишда кўмакчи бўлди.
Гарчи икки қўли қонга ботган, гуноҳкор эса-да, нолон юрган одамни туртма!
***
Ёвузлик эзгуликни янчиб келди. Етар энди, одам зотидан инсонга фақат яхшилик етсин..
***
Яхшилик қил, билса балиқ, билмаса Ҳолиқ билар, — дейишди. Менинг назаримда Ҳолиқнинг билиши кифоя эди.
*** (далее…)
Амстердам хотиралари -88 14 августа, 2016
Posted by Shahodat in Шеърият.add a comment
“Кўнгилга ташриф” туркумидан
Бир кун нурафшон
Кун туғилажак
Фавқулодда!
Вужудин занжир этганлар
Тилин банди этганлар
Сокин сўзлашарлар
Cукунатда. (далее…)
Амстердам хотиралари — 87 30 июля, 2016
Posted by Shahodat in Наср.add a comment
Кундалигимдаги қайдлар
Кимса, у қандай вазиятда бўлмасин, ўз ўрнини билиб, хотиржам тургани, бу унинг ким эканини кўрсатади. Аслида инсон сукути билан хотиржам эканини, ҳаракати билан эса ақлидан нелар кечаётганини намойиш этади.
Мен кетмас иймон, ҳам кенгфеъллилик сўраган эдим; бахт — бир куни бошим силашин билдим.
*** (далее…)
Амстердам хотиралари — 86 25 июня, 2016
Posted by Shahodat in Наср.add a comment
Кундалигимдаги қайдлар
Шу тоб кўнглим бирдан ёришди. Толеъимда қуёш жилва қилган чоғ, ўзимда оний ўзгариш туйдим. Ички жимжитлик якун топиб, назаримда ўз ибтидоимга қайтгандим.
Жилдираган жилға эдим, уммонга ошуфта эдим. Манзилга етмоғимчун тиним билмай оқмоғим даркор эди. Ҳаётимнинг худди шу сониясида гўёки қумлар ўпқонига кўмилиб, мудроқ ётган хотираларим дафъатан уйғонди-ю, тобора жонланаётган ўйларим битикларим ичида бўй кўрсатаётган ниятларимга якдил, ҳам эгиз-муштарак эканини англай бошладим. Мен сочилиб ётган хаёлларимни тафаккурим жомига тўплаб, бор журъатимни қаламим сиёҳига қаратдим. Ён дафтаримни олиб, бўлажак асарга доҳил режа туздим-да, кичик бир дебочани қоралаб қўйдим. Қулоғимга бир сас урилди. Мудроқ жонимни мудом уйғоқликка ундовчи бир сас эди у. (далее…)
Амстердам хотиралари — 85 1 июня, 2016
Posted by Shahodat in Наср.add a comment
Кундалигимдаги қайдлар
…Шунда мен Ҳолланд Шимолий уммони тўлқинларини кўҳна Қоҳирани тўйинтирган Нил ила муштарак билдим. Индалло шуки, мен кечмиш ва бугун ҳодисаларини “синтез” қила бошладим. Аммо макон ва ҳам замонга дарз кетгани мени нохуш ҳолга солган эди. Каминани маъзур тутасиз, аслида мен бу чиркин ҳодисани шундай эшитгач, уни қўлёзмага илова сифатида киритдим.
* * * (далее…)
Амстердам хотиралари — 84 30 мая, 2016
Posted by Shahodat in Наср.add a comment
Кундалигимдаги қайдлар
Уфқнинг равоғида милт-милт ёнган юлдуз шуъла таратар эди. Қоронғуда атрофим ёришиб кетди, шунда мен хушсаодат дамлар яқишлашаётганини ҳис этдим…
Кейин, кейин… бош кўтармай беш-олти саҳифани қоралаб қўйдим.Толиққанимни сезиб, саҳифалар ичига ботган жуссамни тортқиладим, аммо ўзим узун ва давомли ўй ичида ғарқ эдим ҳамон. (далее…)
Хотиралар — 83 5 мая, 2016
Posted by Shahodat in Наср.add a comment
Атроф кўзимга бошқача кўринди.
Мен бир қалам истардим, сиёҳи қуримайдиган, тугамайдиган қалам. Шоён кайфиятда эдим. Менинг бу ҳолим тушларимда ўткинчи, ўнгимда эса жуда соғинчли ҳолатдир. Негадир тутдек тўкилган, сарғайиб сўлган хазонрез боғлар кўз олдимга келди. Тор кўчанинг ҳув четидаги оғоч ўриндиққа чўкар эканман, хаёлан титилиб кетган саҳифаларимни йиғиштирдим. Оғриқ сатрларимга малҳам дори қуйиб чиқдим. Яна нимадир қилгим келди. Аниқроғи, ниманидир битгим келди. Ёқимли май ёмғири сингари тўкилгим келди. Нега қаҳрли ва ғазабли зимистондан сўнг ҳузурингга кириб келган баҳор кўнглни зийнатлаб қўяди? Чунки зимистон яралмас бўлса, баҳорнинг аҳамияти — қиймати қолмайди. Табиатдаги шу зариф ҳодисани Ягона ва мукаммал Мусаввир томонидан маҳорат билан чизади. Яланғоч дарахт новдалари зумрад япроқ ва ёқут ғунчалардан исирғалар тақади. Ҳикоя мана шу ерида гўзаллаша борганди. Хаёлан кўп битикларни битдим. Ён дафтаримга неларнидир қайд этдим. Шунда илк бор хунук ҳодисадан сўнг зариф ва зангин мусиқа ярата олганимдан суюниб кетдим. Ҳикояга маъно киргандек эди; атроф кўзимга жуда гўзал кўринди. (далее…)
Хотиралар -82 5 мая, 2016
Posted by Shahodat in Наср.add a comment
Катта дарёлар ичида кичиқ ирмоқлар тўлқин мисоли оқиб юради. Улар аждодлар ва авлодлар шажарасига ўхшайди.
***
Ирмоқ катта тўлқинга қўшилмоқ учун ўзини бу ҳолга тайёрламас экан, тиним билмай оқмас экан, муродига етолмас – денгизга ошуфта бўлолмас.
***
Оқмоқ керак – жилдираб оқмоқ, бир ирмоқ каби жўш урмоқ.
*** (далее…)
Хотиралар-81 5 мая, 2016
Posted by Shahodat in Наср.add a comment
Ичимда жон қушим безовта эди. Шунда мен меҳрибонлик сифатлари нега унда кучлироқ эканини англай бошладим. Мен турмуш ташвишларига жўнгина шўнғиб, ён-атрофга кўниккан, иссиқ–совуқ ҳамда мўътадил иқлимга мослашган эдим. Жўнгина кўникиш ва мослашишлар мендаги баъзи сифатларни сўндирган эди. Шунда жон қушим ичимга қамалиб қолди. Унинг ичимда безовта потраши бежизга эмас эди. (далее…)
Амстердам хотиралари — 79 29 марта, 2016
Posted by Shahodat in Шеърият.add a comment
“Кўнгилга ташриф “туркумидан
Шошар эдим соҳил бўйида,
Сукут сақлар эди бандаргоҳ.
Бирдан кўнгил бўлди безовта,
Уҳ тортган пайт денгиз баногоҳ.
Елкасига шом чўккан дунё,
Ўхшаб кетди ҳолим тангига.
Сўнгра ҳушёр тортди-ю кўнгил
Қулоқ осди соат зангига. (далее…)