Нотинч руҳим каби 5 февраля, 2019
Posted by Shahodat in Шеърият.add a comment
Нотинч руҳим каби сўнар аланга,
Бу дунё очунми? Ва ёки узлат.
Уч кунлик ҳилолга қўлингни узат!
Айланиб, чирқиллаб учди қалдирғоч.
Сўнгра ёзни тарк этди ногоҳ!
Қарсиллаб-қарсиллаб синади оғоч.
Титрана бошлайди зардолуд кузак.
Хиёбон қалқийди — шафақранг, зарҳал
Ҳеч ким севган эмас Кузни менчалик.
Ҳеч ким пешвоз чиқмас Қишга басма-бас.
Ҳеч ким севолмайди Қишни менчалик.
Олича гулидай учар қор парча!
2019 йил, 5 февраль.
Амстердам хотиралари — 97 1 сентября, 2017
Posted by Shahodat in Шеърият.add a comment
Унинг исми йўқ эди
Юрагим безовта чопди,
кўнгил оташда тобланди.
Ҳудудларда кўз очди булоқ,
Алафлар кўкарди қадами қутлуғ,
Гиёҳлар гуллади ғунчалари оқ.
Оҳиста-оҳиста
Сирғалиб ғунчалар, ийманиб гуллар
Қирилган қалбимни авайламоқчун
Қирилган қалбимга кирди мўралаб. (далее…)
Амстердам хотиралари — 96 2 июля, 2017
Posted by Shahodat in Шеърият.add a comment
У кексайиб қолган кампир эса-да, Раҳим не эканин унутган эди, алалоқибат бераҳмлар ичида яшашга маҳкум этилди. Онам унга ачиниб турган пайт, ҳамсояи қўшнимиз кириб келди.Ўшанда гап орасида онам қўшнимизга қараб «ҳаёти исматимдан, тириклик қисматимдан асти нолимайман, берган ризқига қаноат қилган эдим, Эгам зиёдаси билан кўпнинг қаторида бизни ризқлантирди», деган эдилар. (далее…)
Амстердам хотиралари — 93 6 марта, 2017
Posted by Shahodat in Шеърият.add a comment
«Кўнгилга ташриф» туркумидан
Туш
Отам билан дарада от чоптириб кетяпмиз,
«Қора қарға»дан ўтиб ялангликка етяпмиз,
Ҳув қояда кутаётир онам бўлиб интизор.
Она каби меҳрибон дунёда яна ким бор?
Айғир отим жиловини мен онамга бераман.
Зулфи гажак лолаларни шоша-шоша тераман,
Зангори майсалардан оша-оша тераман,
Ял-ял ёнган гулларни сўнг онамга бераман. (далее…)
Амстердам хотиралари — 91 19 сентября, 2016
Posted by Shahodat in Шеърият.add a comment
“Кўнгилга ташриф” туркумидан
Ҳувайдо манзаралар
Кўнглинг меҳварига кўтарилган он,
Қаттол вужудингга қилаcан исён.
Тун бағрига олган каби кундузни,
Қоғоз яширади муқаддас сўзни.
На сўзда жило бор кечаги қадар,
На умрга кўчади тушдаги Кадар!
Эсла, дунё қандай
Оҳорли ва заррин эди? (далее…)
Амстердам хотиралари -88 14 августа, 2016
Posted by Shahodat in Шеърият.add a comment
“Кўнгилга ташриф” туркумидан
Бир кун нурафшон
Кун туғилажак
Фавқулодда!
Вужудин занжир этганлар
Тилин банди этганлар
Сокин сўзлашарлар
Cукунатда. (далее…)
Амстердам хотиралари — 79 29 марта, 2016
Posted by Shahodat in Шеърият.add a comment
“Кўнгилга ташриф “туркумидан
Шошар эдим соҳил бўйида,
Сукут сақлар эди бандаргоҳ.
Бирдан кўнгил бўлди безовта,
Уҳ тортган пайт денгиз баногоҳ.
Елкасига шом чўккан дунё,
Ўхшаб кетди ҳолим тангига.
Сўнгра ҳушёр тортди-ю кўнгил
Қулоқ осди соат зангига. (далее…)
Амстердам хотиралари — 78 16 марта, 2016
Posted by Shahodat in Шеърият.add a comment
«Julianapark» бекатида
Айт, юрак! Вужудим ичига нега қамалдинг?!
Айт, вужуд! Юрагимга нега мустабид чиқдинг?!
Бу хотирани мен бир пайтлар Ҳаарлем шаҳрининг “Bushalte Julianapark” бекатида ёзгандим. Кейинчалик уни қўлёзмага илова сифатида киритдим. Бу муножот, ижодий кайфият ичида, Қақнус тумшуғида келтирган патқаламда ёзилган эди.
***
Йўқдан мени бор этдинг. Юрагимга чўғ ташлаб кетдинг! Асли заиф бир банда эдим, юзи сўлғин пажмурда эдим! Оёғидан мадори кетган, вужудида қолмаган бир жон, кўзи сўник, юраги титроқ, мадори йўқ ожиз бир япроқ! Ҳеч ким билан иши бўлмаган… (далее…)
Амстердам хотиралари — 77 4 марта, 2016
Posted by Shahodat in Шеърият.add a comment
Кундалигимдаги қайдлар
«Замон қариб бормоқда. Йўқ, мен қариб бормоқдаман. Замон яшармоқда». Инсон боласи, кунлар келади, бунга шубҳам йўқ, очиқ-сочиқ ҳаёсизликлардан буткул безади; покиза иқлимни, осойишта муҳитни истаб қолади ва инсон зоти ахлоқий покликка — Қибласига талпинади… Одам аҳли Юксак Илоҳ буюрган соф инсоний ва ахлоқий туйғу атрофида — Вахдати оламда бирлашади. Мен нафсоний майлларни акс эттирган асарларга кўзи тушган заҳоти нигоҳини қайирган Қизни кўрган оним, суюниб кетдим. Рости, жуда бошқача бўлиб кетдим. Ҳали дунё ўз ўқидан чиқиб кетгани йўқ, дея пичирладим. (далее…)