jump to navigation

Амстердам хотиралари — 96 Июль 2, 2017

Posted by Shahodat in Шеърият.
trackback

У кексайиб қолган кампир эса-да, Раҳим не эканин унутган эди, алалоқибат бераҳмлар ичида яшашга маҳкум этилди. Онам унга ачиниб  турган пайт,  ҳамсояи қўшнимиз кириб келди.Ўшанда гап орасида онам қўшнимизга қараб «ҳаёти исматимдан, тириклик қисматимдан асти нолимайман, берган ризқига қаноат қилган эдим, Эгам зиёдаси билан кўпнинг қаторида бизни ризқлантирди», деган эдилар.

Ризқ!

Ризқ не эди?

Ризқ — ҳалол луқма эмасми эди?

Кейинчалик йиллар ўтгач, мен Онамнинг айтганларини кўп эслайдиган бўлдим. Шундан сўнг таъмасиз ва шаъмасиз яшамоқни ўргандим. Ошинг ҳалол бўлса, кўчада ич, дейишди. Ҳолбуки, ошинг ҳалол экан, уй турганда кўчада ош ошамоққа на ҳожат? Оши ҳалоллар луқмани ўз кулбаларида ейдилар.

Бир кун,  ақлим шошиб қолган кезлар эди (ахир болаларинг  чуғур — чуғур қилиб,  оёғинг тагида  ўралашаверса, бундай кезлар ақлинг шошмай иложинг йўқ-да),  тандирда нон узаётиб бешикда ўғилчамизнинг йиғлаётганини эшитдим. Ўшанда ақлим қандай шошган эди-я. Нима қилсам экан? Бориб бешикни тебратар бўлсам,  ноним куйиб кетади, тебратмас бўлсам, йиғлайвериб боламнинг ичи куйиб кетади. Бахтимга, ҳовлимизга хўжайини рафиқим кириб келдилар. Эҳ, ўшанда жонимга оро кирган эди.

Саратон эмасми, иссиқ тандирдан чиққач, ҳовурни босмоқ учун ариқ бўйига шошилдим.  Қара, деган эдим ўшанда ўзимга қараб,  мана боламни қўйиб, хўжайини рафиқимни қўйиб,  ариқ бўйига ёлғиз чиқдим.  Онамни остонасида қолдириб, рўзғоримга шошилдим. Орада бир ҳақиқат бор эдики, ўша ҳақиқатни айни ўша  чоғ,  илк бор теран тушуниб етган эдим: қаерга борсам кўнглимни ўзим билан олиб юрдим.

Кўнгил нима ўзи?

Қалб нима ўзи?

Кўнгил нима?

Беҳаловат юрак эпкинларида  не ҳикмат яширин? Барибир қалб юракдан фарқли равишда юксакликда туради.

Дилшунос кўнгилни яратмаганида, ҳаёт олий мантиғини, умримиз эса маъносини йўқотар эди.

Бир кун  боқсам қалбим ғуссага ботган. Алам-эй,  ғуссали қалбнинг на кераги бор? Ғамгин қалбни ташлаб кетгим келди. Аммо бу ишнинг уддасидан чиқа олмадим.  Сўнгра ғамгин  қалбим билан  чеккадаги соҳил бўйидаги кулбада қолиб кетдим. Шундан буён ҳаловат нелигини билмайман.  Йўқ янглишдим, вужуди руҳимга ҳаловат қайтиши учун  Вақтни кутишим керак эди. Вақтни шошира олмас эдим-да! Ўшанда мен  Вақтнинг шошқин шамоли ичида кезиниб юрдим.

Вақтни шоширишнинг иложи йўқ эди. Атрофга боқсам, кўк юзига парда тортилиб, осмоннинг авзойи бузила бошлади, ёмғирда шалаббом чиқиб, камалак чиқишини дарахт остида кута бошладим. Мен кўнглимда бир кенгликни истаган эдим, аммо ҳарчанд уринмай, занжирбанд кимса сингари ҳис этдим ўзимни. Англаганим, юрагимнинг уфқи тор эди, боиси у  кўксимга қамалган эди, аммо  Қалбим ҳур эди.  У юксакларда турарди. Мен Юрагим вужудим ичига не сабабдан қамалгану,  Қалбим не сабабдан ҳур эканини кейинроқ тушиниб етган эдим. Ҳаёт бирдан сокин  уйқу ичидаги гўзал туш сингари туюлди. Фақат Вужудим мустабид бўлгани боис Юрагим озод бўла олмасди. Оҳки, Юрагим кўксимда занжирбанд эди.  Юрак нидо қилган кун илк бор басир бўлган  Қалб кўзларим очилди. Чиндан у юксакликка кўтарилганди.

2017 йилнинг 2 июли

Реклама

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google+ photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google+. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: