jump to navigation

Амстердам хотиралари — 90 Сентябрь 16, 2016

Posted by Shahodat in Наср.
trackback

ёлғизКундалигимдаги қайдлар

Бандаргоҳга кема яқинлашарди.

Мен негадир сукутда қотдим, аммо нигоҳларим тинмай ненидир сўйлар эди. Руҳим озод бўлди булутга дўниб, фақат вужудим банди эди қисматга кўниб. Cўнг бир  ҳоллар кечди менинг ичимда… Битик битдим. Битикни ён дафтаримгамас, вужудимнинг лаҳм гўштларига битдим. Ўрнимдан туриб кетдим, англаганим, тирикликдан мақсад фақат бу эмас эди. Худди шу тобда эҳтимол,  ҳеч бир зот кимсасиз эмасди.  Ҳеч кимса руҳан ёлғиз эмас эди менинг қадар. Баҳайбат тепаликка кўтарилиб, уммон томон назар ташладим. Шунда тўлқинларни писанд этмай сувни уриб чиқаётган кемага кўзим тушди. Вақт  соат миллари сингари юрмасди, у менинг қоним ичида сокин оқарди. Уфқ узра шафақ қотиб қолгандек. Бу ҳол  менга кечмишини унутиб, шафқатсиз Вақтнинг қурбонига айланган  донишманд чолни эслатди. Мен яна тепаликка кўтарилдим. Яна уммон томон назар солдим. Бандаргоҳга кема яқинлашаётир эди. У тўлқинларни  писанд этмай,  сувни ёриб чиқаётир эди. Бу ҳолни ситамгир ёвни енгиб, озодликни қучган жаҳонгирга  менгзадим.

Мен бир баллада битдим.

Куз — жисман хаста фаслдир.

Йўқ. Куз — қишдан сўнг баҳор келишини ёдга солувчи мунгли, айни  пайтда умидбахш баллададир.

Дарахт барглари шивирлагандек бўлди. Бу шивир менга бир мантиқни ташиди; орзу ва умид билан ҳеч нарсага эриша олмайсан. Келажак кунингга бўлган ишонч ва шахдам ҳаракатинг берк даричаларини очади.

Уммон уҳ тортди. Бу инсон англай оладиган улкан дард эди.

2016 йил, 16 сентябр.

20:03

Реклама

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google+ photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google+. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: