jump to navigation

Амстердам хотиралари — 89 21 августа, 2016

Posted by Shahodat in Наср.
trackback

Кундалигимдаги қайдлар

Тонг ёришган чоғ қўлёзманинг навбатдаги бобига якун ясадим.

Тимсолнинг ҳоли жуда азобли, оғриғи эса давомли эди. Унинг руҳий изтироблари юрагимни ниҳоясиз қайғуга солди. Назаримда қаламим бармоқларим ёрдамидамас,  асаб импульслари орқали ҳаракатга келаётгандек. Толиққаним сезилиб турарди.

Танаффусдан сўнг ёзганларимни кўздан кечирдим ва қўлёзманинг баъзи кемтик жойларига кичик иловалар киритдим.

Агар

Қалб  яратилмаганида, умримиз ҳиссиз, кунларимиз бамисли қуёшсиз  кечарди.

Муҳаббат беқиёс қудратга эга; у нафис ниҳолга найсон сув ҳулул этгани каби, қалбни ўз меҳварига кўтаради…

Агар…

Дилшунос кўнгилни яратмаганида, ҳаёт олий  мантиғини, умримиз эса маъносини йўқотар эди.

Агар…

Гўзаллик яратилмаганида, кўз-кўз бўлиб яралганига, кўнгил эса кўнгил эканига асло рози чиқмасди. Русийзабон ёзувчи ”Дунёни гўзаллик қутқаради…” дея бежизга жар солмаганди.

***

Ҳенри Девид Троа “Cевгининг севишдан бошқа  шифоси йўқ.”-деганида шаксиз ҳақ эди.

Муҳаббатни қадрламаган бирор кўнгилни  ҳали учратмадим.

***

Фақат муҳаббат мағрурликни  енгади ва кибрнинг қасрини синдиради.

***

Севги борасида инжа ўй cурмоқдан кўра шу покиза эҳсос ичида яшамоқликнинг  ўзи том маънода гўзалроқдир. Аслида муҳаббат туфайли  нафас олиб турганимизнинг ўзи гўзал ҳақиқат эмасми?

***

Муҳаббат қачон ҳалокат ёқасида титрайди?! Муҳаббат — бир томонлама бўлганда,  ошиқни ҳалок этади.

Муҳаббат — ўзаро бўлган тақдирдагина Бахт ханда қилади.

Ишонч — юзни кулдиради. Гумон туфайли қалбга қоронғулик чўкади.

Муҳаббат — бу  сабр ва матонатни талаб этади. Инсон ишқ ўтида тобланади. Унинг жазира фасли  юрак ва жигарни хун қилади, аммо барибир бу соҳир туйғу инсонни улғайтиради.

2016 йилнинг 21 август тонги.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: