jump to navigation

Амстердам хотиралари — 88 Август 15, 2016

Posted by Shahodat in Наср.
trackback

Кундалигимдаги қайдлар

Қўлёзмага  иловалар киритдим. Гарчи улар кичик бўлсада, тимсолнинг характери ҳамда воқеликнинг моҳиятини очишда кўмакчи бўлди.

Гарчи икки қўли қонга ботган, гуноҳкор эса-да, нолон юрган одамни туртма!

***

Ёвузлик  эзгуликни  янчиб келди. Етар энди, одам зотидан инсонга фақат яхшилик етсин..

***

Яхшилик қил, билса балиқ, билмаса Ҳолиқ билар, — дейишди. Менинг назаримда Ҳолиқнинг билиши кифоя эди.

***

Шундай кезлар келадики,  ҳатто ота-онанг, қавму қариндошинг, дўсту биродаринг сенга ёрдамлашмоққа ожиз қолади. Бундай ҳолатда фақат покиза ақлоқинг сени муҳофаза этиб, кўзга кўринмас қўллари билан қутқара олади. Ахлоқий поклик ва покиза иймон  одам зотининг  зийнатли либосидир.

***

Етти ўлчаб, сўнг кес, дея ўгит беришди. Ҳаёт эса етмиш ўлчаб, сўнгра хотиржам кесмоқни ўргатди.

***

Ошинг ҳалол бўлса, кўчада ич, дейишди. Ҳолбуки, ошинг ҳалол экан, уй турганда кўчада ош ошамоққа на ҳожат?  Оши ҳалоллар луқмани ўз кулбаларида ейдилар.

***

Инсон адашади, бу унинг учун жуда мумкин ҳолдир, аммо  барибир у бир кун ўз ибтидосига, аслиятига қайтади. Инсон фитратига ёт ҳолга ўзини чоғламайди. Бу борада донишмандлар жуда топиб айтишган: “Қазисан, қартасан, асл зотингга тортасан.”

***

Такаббурлик  билан бойликка, бахтга эришиш мумкин, аммо бундай бахт мудом кемтик бўлади. Такаббур инсонда  ҳаловат бўлмайди:  бундай   инсон чиндан бадбахт ва шарафсиз бўлади.

***

Майли одамлар сендан йироқлашсинлар, бундай ҳолдан қўрқмаслик керак. Инсон виждонига қарши бормоқдан ва ёлғон сўзламоқдан қўрқмоғи керак.

***

 

2016 йилнинг 16 августи.

Реклама

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google+ photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google+. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: