jump to navigation

Амстердам хотиралари — 87 30 июля, 2016

Posted by Shahodat in Наср.
trackback

Кундалигимдаги қайдлар

Кимса, у қандай вазиятда бўлмасин, ўз ўрнини билиб, хотиржам тургани, бу унинг ким эканини кўрсатади. Аслида инсон сукути билан хотиржам эканини, ҳаракати билан эса ақлидан нелар кечаётганини намойиш этади.
Мен кетмас иймон, ҳам кенгфеъллилик сўраган эдим; бахт — бир куни бошим силашин билдим.
***

Танани тик тутадиган, вужудга қувват бағишлайдиган бу ирода кучидир. Токи ирода кучи вужудни кўзга кўринмас қўллари билан тутиб турар экан, қалб ташқи кучга эҳтиёж сезмайди.

Оташ бўлмаган жойда, билки олов бўлмайди.

***

Бирдан шамол кўтарилиб, сўнг тинчиб қолди. Бу ҳолатни ғазабнинг келиб кетишига менгзадим.
***
Оқибатли инсонлар дунёнинг дарз кетаёзган қатламини меҳрли ришталари билан боғлаб туради. Ҳаёт ана шундай инсонлар билан мазмунлидир.
***
Кимса кўкка бемаврид сапчиган чоғ, сиз унинг ҳали ҳеч кўрмаган жиҳатларини кўра бошлайсиз.
***
Ёлғизликдан чўчимаслик даркор, зеро киши танҳоликда Ҳаёт фалсафасини теранроқ англайди. Шу боис ҳам инсон ёлғиз қолиб, ўзини тингламоққа тез-тез эҳтиёж сезади.

***

-Cен ҳаддидан ошган бандасан, деркан

Ажабки оқибати бошқа экан.

Муҳими, аслида сир экан,

Роббидан дунёларни сўрамас экан,

Нола қиларкан:

-Уни паноҳингда асра, мудом тўғри йўлга бошла,

Кетмас иймон, кенгфеъл бер, дер экан.

2016 йил, 17 июл.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: