jump to navigation

Амстердам хотиралари — 86 25 июня, 2016

Posted by Shahodat in Наср.
trackback

кетдимКундалигимдаги қайдлар

Шу тоб кўнглим бирдан ёришди. Толеъимда қуёш жилва қилган чоғ, ўзимда оний ўзгариш туйдим. Ички жимжитлик  якун топиб, назаримда ўз ибтидоимга қайтгандим.

Жилдираган жилға эдим, уммонга ошуфта эдим. Манзилга етмоғимчун тиним билмай оқмоғим даркор эди. Ҳаётимнинг худди шу сониясида гўёки қумлар ўпқонига кўмилиб, мудроқ ётган хотираларим дафъатан уйғонди-ю, тобора жонланаётган ўйларим  битикларим ичида бўй кўрсатаётган ниятларимга якдил, ҳам эгиз-муштарак эканини англай бошладим. Мен сочилиб ётган хаёлларимни тафаккурим жомига тўплаб, бор журъатимни қаламим сиёҳига  қаратдим.  Ён дафтаримни олиб, бўлажак асарга  доҳил   режа туздим-да, кичик бир дебочани қоралаб қўйдим. Қулоғимга бир сас урилди.  Мудроқ жонимни  мудом уйғоқликка ундовчи бир сас эди у.

-Рафиқам,  шошманг ҳабибам! Аввал чолғуни мукаммал чоғланг.

-Ҳабибим, бу борада ҳақсиз рафиқим.

Ортимга бурилдим.

Ички жимжитлик-ўлик сукунат  якун топиб, мен ўз ибтидомга қайтганимни англадим.

-Бу шундай ёзилмоғи даркор, дея уқтирдим қаламимга — пок эҳсос ва чин инсоний фазилатлар билан суғорилган асл жадид, насрий бир битик бўлсин. Асар марказида эса ҳаёт чорраҳаларида чиниқиб, тўла шаклланган чинакам етук, комил инсон тимсоли турмоғи даркор эди. Қаламим иродасига қилинган амр бўлажак асарнинг моҳиятига  ҳам даҳлдор эди.

Шахдам қадамларим заиф вужудимни тобора олдинга судради. Ўз соямга уринмаслик важида қадамимга диққат этиб,  толдим. Мен тўхтадим, аммо йўл чопар эди. Сароб қалқир эди йўлим устида. Лўк-лўк чопаётган туяқуш мисоли бир шарпа шундоқ ёнимдан ўтди. Олисдан етиб келган Шимолий шамоллар бошимни силади.

Фурсатлар ўтиб, қадамларим  яна жидду жаҳд  кўрсатиб, вужудимни  тортқилаганча манзилим томон омон етаклаб борди.

2016 йил, 25 июн.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: