jump to navigation

Амстердам хотиралари — 86 25 июня, 2016

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

кетдимКундалигимдаги қайдлар

Шу тоб кўнглим бирдан ёришди. Толеъимда қуёш жилва қилган чоғ, ўзимда оний ўзгариш туйдим. Ички жимжитлик  якун топиб, назаримда ўз ибтидоимга қайтгандим.

Жилдираган жилға эдим, уммонга ошуфта эдим. Манзилга етмоғимчун тиним билмай оқмоғим даркор эди. Ҳаётимнинг худди шу сониясида гўёки қумлар ўпқонига кўмилиб, мудроқ ётган хотираларим дафъатан уйғонди-ю, тобора жонланаётган ўйларим  битикларим ичида бўй кўрсатаётган ниятларимга якдил, ҳам эгиз-муштарак эканини англай бошладим. Мен сочилиб ётган хаёлларимни тафаккурим жомига тўплаб, бор журъатимни қаламим сиёҳига  қаратдим.  Ён дафтаримни олиб, бўлажак асарга  доҳил   режа туздим-да, кичик бир дебочани қоралаб қўйдим. Қулоғимга бир сас урилди.  Мудроқ жонимни  мудом уйғоқликка ундовчи бир сас эди у. (далее…)