jump to navigation

Амстердам хотиралари — 85 1 июня, 2016

Posted by Shahodat in Наср.
trackback

AnnabelКундалигимдаги қайдлар

…Шунда мен Ҳолланд Шимолий уммони тўлқинларини кўҳна Қоҳирани тўйинтирган Нил ила муштарак билдим. Индалло шуки, мен кечмиш ва бугун ҳодисаларини “синтез” қила бошладим. Аммо макон ва ҳам замонга дарз кетгани мени нохуш ҳолга солган эди. Каминани маъзур тутасиз, аслида мен бу чиркин ҳодисани шундай эшитгач, уни қўлёзмага илова сифатида киритдим.

*   *   *

Нажмиянинг кўнгли бир нохуш ҳиддан беҳузур бўлди, ўшанда у нигоҳини қўшни хонадонига нолон қадади.

Бу уйни нажас босган эди.

–  Маъзур тутасиз… – Нажмия томоғини қириб қўйди. Сўнг чаман юзини ҳаё пардасига ўраб гапирди: – Аммо ҳар не бўлганда ҳам оқни оқ, қорани қора, қўйни қўй, эчкини эчки, дея ўз исми билан аташ жоиздир. Унисидан бунисига кўчиб, бир қўра эчкиларни  умидвор этиб, овунтириб юрадиганни эса,  албатта, ўз исми билан серка деб аташ ҳақиқатдандир, йўқса биздан адолатсизлик ўтади. – У негадир нигоҳини бир нуқтага қадаб гапирмоқдан тўхтаб қолди, сўнг бироз фурсат ўтиб, яна гапида давом этди — ахир улуғлар ўз ҳаддини билмаган нафси ҳакалак ва енгилтак кимсанинг ҳаддини билдирмоқ учун, катталар қаршисида адабингда тур, магар уятни билмасанг, магар шармандаликни касб этган бўлсанг, бор, унда пана пастқам ерда билгангини қил, шунда қатл майдонида ҳолинг не бўлишини кўргайман, дея бежизга жеркишмаган, — деди.

Нажмиянинг  қалби такрор қиблага чопди. У ерда ҳаётини музайяна этгувчи бир Нур бор эди.

Оҳки, қўшни хонадон булғанган эди.

Шунда бу воқеадан воқиф бўлган биринчи кимса ҳар тонг ўша машъум хонадоннинг остонасига кул ташлаб кетадиган бўлди. Шукрки, покдомон инсонлар қадами шу тариқа муҳофаза этилган эди. Ҳақиқат буки, кулни босиб ўтмоққа бирор кимсанинг оёғи тортмас  эди. Ҳар тонг ташлаб кетиладиган кулда кўргуликларни ўзида пинҳон этган бир  маъно бор эди, бу маъно қуйидаги мантиқни ҳар кимсага ташир эди:  уйнинг соҳиби, ёки бу хонадон бекаси  чиркин ва зинокор эди.

Воқеа жуда ваҳимали хотима топди.

Қатл майдони оломонга тўлиқ эди.

Икки гуноҳкор банда боши кундага қўйилган маҳал, тоқат қилиб бўлмас ноладан оломон ларзага келди.

У бир онаизор эди, фарзанд доғида куйган.

Воқеа шундай ваҳимали хотима топган эди.

Чап кўксимдаги санчиқ, икки қошим орасига чизиқ тортди. Ғазабим ичкарига қайтиб кетди, шунда мен икки дунёсини булғаган осийларга чиндан ачиндим.

2016 йилнинг 1 июн тонги.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: