jump to navigation

Амстердам хотиралари — 84 30 мая, 2016

Posted by Shahodat in Наср.
trackback

тунКундалигимдаги қайдлар

Уфқнинг равоғида милт-милт ёнган юлдуз шуъла таратар эди. Қоронғуда атрофим ёришиб кетди, шунда мен хушсаодат дамлар яқишлашаётганини ҳис этдим…

Кейин, кейин… бош кўтармай  беш-олти  саҳифани қоралаб қўйдим.Толиққанимни сезиб, саҳифалар ичига ботган жуссамни тортқиладим,  аммо ўзим узун ва давомли ўй ичида ғарқ эдим ҳамон.

Асрий сукутга чўмганди. Тимсол инсонларнинг комили эди, сукути эса ҳолатларнинг  мукаммали эди. Сукути ичида  юраги эпкинларига зимдан қулоқ тутди, шунда қалби унга  воқеликни кўриб турган кўзларидан кўра мукаммалроқ ва ҳам теранроқ иншо этди.

Заҳардан ўткирроғи,  оғудан-да кучлироғи, йўқ дейишди. Бу аслида нисбий фикр эди. Заҳардан ўткири бу ақлдир, чунки оғуни ақл ва иқтидор эгалари ўйлаб топгандир.

Туйғулар оламида бир хуш ҳис бордир — меҳр. Меҳрли инсонлар мудом кечиримли бўлади. Кечиримлилик аслида инсоний фазилатдир.

Зотан, дунёга ҳеч кимса устун бўлолмасдир.

Фақат,

Фақат номардлик

Кечирилмасдир.

Ёзувларим якунланмай қолди…

Қаро тун чекинди. Зулмат — қоронғулик қаергадир пинҳон ботди. Теграмда оппоқ тонг отди. Мунаввар кунлар ҳали олдинда. Муаззам Ҳаётни севмоқ керак. Яшамоқ учун шошилмоқ керак… Нурафшон кунларга талпинмоқ керак. Танаффус! Бу кейинги тонгга қадар давом этгувчи менинг энг узун танаффусим эди.

2016 йилнинг 30 майи.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: