jump to navigation

Хотиралар — 83 5 мая, 2016

Posted by Shahodat in Наср.
trackback

sable2Атроф кўзимга бошқача кўринди.

Мен бир қалам истардим, сиёҳи қуримайдиган, тугамайдиган қалам. Шоён кайфиятда эдим. Менинг бу ҳолим тушларимда ўткинчи, ўнгимда эса жуда соғинчли ҳолатдир. Негадир тутдек тўкилган, сарғайиб сўлган хазонрез боғлар кўз олдимга келди. Тор кўчанинг ҳув четидаги оғоч ўриндиққа чўкар эканман, хаёлан титилиб кетган саҳифаларимни йиғиштирдим. Оғриқ сатрларимга малҳам дори қуйиб чиқдим. Яна нимадир қилгим келди. Аниқроғи, ниманидир битгим келди. Ёқимли май ёмғири сингари тўкилгим келди. Нега қаҳрли ва ғазабли зимистондан сўнг ҳузурингга кириб келган баҳор  кўнглни зийнатлаб қўяди? Чунки зимистон яралмас бўлса, баҳорнинг  аҳамияти —  қиймати  қолмайди. Табиатдаги шу зариф ҳодисани Ягона ва мукаммал Мусаввир томонидан маҳорат билан чизади. Яланғоч дарахт новдалари зумрад япроқ ва ёқут ғунчалардан исирғалар тақади. Ҳикоя мана шу ерида гўзаллаша борганди. Хаёлан кўп битикларни битдим. Ён дафтаримга неларнидир қайд этдим. Шунда илк бор хунук ҳодисадан сўнг зариф ва зангин мусиқа ярата олганимдан суюниб кетдим. Ҳикояга маъно киргандек эди; атроф кўзимга жуда гўзал кўринди.

Агар яна ҳаётимни қайта бошлаш имконияти берилганида,  ҳаётимни худди аввалгидек бошлаб, Бугунги ҳолимга етиб келар эдим. “Ўзинг орзу қилганинг каби яша, бургут каби парвоз эт. Шиддатинг ваҳима қўзғасин.  Хаёл сур, аммо ақлдан айрилма” дедим ўзимга, пойимда тўшалиб ётган майсаларнинг шивирига қулоқ осмай кетарканман. Мен ичимда ненидир куйлар эдим.  Эслайман: бу қўшиқни бир замонлар  жуда севиб куйлаган эдим. Бу куйнининг мафтуни эдим.

2016 йил, 3 май.  Сабле сюр Сарте.

 

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: