jump to navigation

Хотиралар -82 5 мая, 2016

Posted by Shahodat in Наср.
trackback

Катта дарёлар ичида кичиқ ирмоқлар тўлқин мисоли оқиб юради. Улар аждодлар ва авлодлар шажарасига ўхшайди.

***

Ирмоқ катта тўлқинга қўшилмоқ учун ўзини бу ҳолга тайёрламас экан, тиним билмай оқмас экан,  муродига  етолмас – денгизга ошуфта бўлолмас.

***

Оқмоқ керак  –  жилдираб оқмоқ, бир ирмоқ каби  жўш урмоқ.

***

Кўз – воқеликка дуч келган чоғ барчасига амин бўлади, қўл эса қалам ахтаради.

***

Қуёш ҳеч нарсага ўхшамайди. Йўқса, борлиқда унинг аҳамияти қолмайди.

***

Изларни изламас экансан,  кўзлаган манзилингга  ета олмайсан.

***

Ҳали кўп ўқишим кераклигини англайман, бироқ бугун бандман, деган ўйда буни эртанги кунга қолдиришим ялқов эканимни кўрсатади.

***

Қаноатлилик  даркор бўлган энг керакли хислатдир. У – иродани  чиниқтириб, инсонни бағрикенглиликка етаклайди. Баъзан танг қолганингда қаноатлилик ва сабр сенга энг муносиб йўлни кўрсатади.

***

Шошқалоқлик хунук оқибатга олиб келишини кўргач, шошмасликка аҳд қилдим.

***

Дийда қотгач, кўзга ёш келмас экан!  Аммо кўнгил тўлиб қолганида, туйқус кўздан ёш оқади. Аҳён-аҳёнда йиғлаб туриш, аслида ёмон ҳодиса эмас. Йиғидан сўнг киши, ўзи учун  энг керакли  ҳордиқ олганини англайди.

***

2016 йил, 1 май.  Сабле сюр Сарте.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: