jump to navigation

Хотиралар-81 5 мая, 2016

Posted by Shahodat in Наср.
trackback

sable 1Ичимда  жон қушим безовта эди. Шунда мен меҳрибонлик сифатлари нега унда кучлироқ эканини англай бошладим. Мен турмуш ташвишларига жўнгина шўнғиб, ён-атрофга кўниккан, иссиқ–совуқ ҳамда мўътадил иқлимга мослашган эдим.  Жўнгина кўникиш ва мослашишлар мендаги баъзи сифатларни сўндирган эди. Шунда жон қушим ичимга қамалиб қолди. Унинг ичимда безовта потраши  бежизга эмас эди.  

***

Бирдан қоронғулик чўкди. Аммо зулмат қўйнида мил-мил ёниб турган умидли маёқ бор эди. Икки қоя орасида бир нур  бор эди. У ўзидан мудом зариф шуъла таратар эди. Мен ўша кўрганим – нур яқинига, олов ёнига бордим. Иcсиқ тафтда исинмоқ истадим. Қуёш ҳеч нарсага ўхшамайди, деган ўй кечди. Йўқса, борлиқда унинг аҳамияти қолмайди.

***

Кўксимга нимадир тор келган чоғ, юрагимни ҳовучладим. Икки тош орасида қолгандим. Иситмаси ошган вужудимни шамол совутар эди. Борлиқ унут бўлган, ҳаво эса шамолга дўнганди. Ҳаво қуёш мисоли  абадий эди. Ҳавонинг давомчиси – елдирими шамол бўлди. Уни қўлларимда тутмоқ истадим… У жуда енгил, рангсиз, мутлоқ ўзгарувчан ва мудом ҳаракатчан эди. Шунда мен ҳаво ўзида сув унсурларини, тупроқ зарраларини, олов хусусиятларини мужассам этганини теранроқ англай бошладим. Зотан ҳар биримиз тўрт унсур – ҳаво, олов, сув, тупроқдан баҳрамандмиз. Айни пайт ёлғиз қолиб ўзимни тингламоққа эҳтиёжим борлигини англадим.

2016 йил, 3 май. Сабле сюр Сарте.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: