jump to navigation

Амстердам хотиралари — 78 16 марта, 2016

Posted by Shahodat in Шеърият.
trackback

кетдим«Julianapark» бекатида

Айт, юрак! Вужудим ичига нега қамалдинг?!

Айт, вужуд! Юрагимга нега мустабид чиқдинг?!

Бу хотирани мен бир пайтлар Ҳаарлем шаҳрининг “Bushalte Julianapark” бекатида ёзгандим. Кейинчалик уни қўлёзмага илова сифатида киритдим. Бу муножот, ижодий кайфият ичида, Қақнус тумшуғида келтирган патқаламда ёзилган эди.

***

Йўқдан мени бор этдинг. Юрагимга чўғ ташлаб кетдинг! Асли заиф бир банда эдим, юзи сўлғин пажмурда эдим! Оёғидан мадори кетган, вужудида қолмаган бир жон, кўзи сўник, юраги титроқ, мадори йўқ ожиз бир япроқ! Ҳеч ким билан иши бўлмаган…  

Чиркин ҳисларга жиҳод қилганман эълон!

Ерга чўк тушиб эгилай!

Ларзон шамолларга урилсин бошим, нажот бергин сен Улуғ Мавло! Мен нотавон бир хаста эдим, юзи сўлғин пажмурда эдим.

Айт, юрак! Вужудим ичига нега қамалдинг?!

Айт, вужуд! Юрагимга нега мустабид чиқдинг?

Қобирғаларимни синдириб олай! Юрагимни қинидан аста суғурай. Денгиз томон сурилиб борай! Шамолларга урилиб борай! Шукур, отам-онам бор! Мен нотавон ўйланиб қолдим. Онам эди – у онам эди…

“Исмигулим, жон болам“, дер эди…

— Мана, Сизга юрагим,- дедим.- Уни йўлда авайлаб келдим…

— Юрагингни авайла, болам! Қурбонлигинг азалдан билам!

Мен қайрилдим отамга томон.

— Мана Cизга юрагим.-дедим. – Уни йўлда авайлаб келдим.

— Келдингми, болам! Бахти бекам, дили беғам! Фақат юрагингни авайла, болам! Қурбонлигинг азалдан билам. Шукр, яна мен сени кўрдим. Мен хасталик уйқусидан турдим.

Жонсарак жоним танамга қамалган эди… Эй воҳ, ҳам отам, ҳам онам жони шу танамга ямалган эди… Улар жони ямалган эди… Эй воҳлар бўлсин, фарёдлар бўлсин, юрагимни қабул этмади…

Ё, Ҳу! Нуридийдам селлари кўз олдимдан сира кетмади…

Икки кўзи — икки чашма, икки шалола… Икки кўзи — икки шарқироқ, икки булоқ .

Юзи сўлғин, юраги япроқ.

Деди:

-Тиловли болам жиловли…

Дедим:

— Иложим йўқ. Тўрт кун дунё, мудом ўлчовли. Бари ўлчовли.

Деди:

— Кетма! Сенсиз куним қировли…

Дедим:

— Ҳар бир куним, ҳар бир дақиқам, ҳар бир лаҳзам сўровли…

Юрагимни авайлаб бордим. Денгиз томон сурилиб бордим, шамолларга урилиб бордим… Йўлим эди жудаям чигал. Шамолларга суриниб кетдим. Мен Фотиҳа қасрига етдим. Мен бандайи ожизани бир елпиб кетдинг. Йўлим эди жудаям чигал…

— Оллоҳим, сен Раҳимсан, сен Раҳмонсан! Мени қўлла! Шундай ташлама! Ларзон шамолларга урилди тақво. Йўлим эди жудаям чигал… Кўзим эди сўлғин, юзим бир рангпар… Мен нотавон овора эдим, юзи сўлғин пажмурда эдим. Оёғида мадори кетган, вужудида қолмаган бир жон. Кўзи сўниқ, юраги титроқ, новдасидан узилган япроқ. Мен йўқ бўлиб бормоқда эдим. Жисмим бир ҳолат, ичим зулмат, вужудим ҳарорат … Ҳаёт бўсағасида излардим ҳикмат! Тилимдан учар эди муножот! Сўраларди борлиққа нажот!

Нажот!

Етти иқлимдан етти фаришта, етти малойикни жўнатган эдинг.

Бири ўт оловда қақраган лабимга сув,

Бири тасбеҳ ила жўнатди жаннатий фусун!

Бири ларзон-ларзон шамол ичида елпиб, оташ вужудимга пуфлади ояти Ёсин!

Жаннатий фусун!

Яна бири дилимдан суғуриб қутқуни, яна бири ҳимоя этди ҳудудни, яна бири ўқиб берди “Қунут”ни. Ўқир эди Қунутни! Ўқийверди Қунутни! Яна бири қонаб ётган бағримга берди-ю шифо, сўнг этди нидо: “Cен эргаш, тўғриларга сен мудом ёндош! Бу йўлларда из қолдириб кетган Мустафо!” Мустафо! Ёлғиз у даҳо… Ё, Худо! Карами кенг, мурувватли, меҳрибон. Нақадар Улуғсан! Жўнатдинг нажот! Ва тилимга бердинг сен Салот! Сен йўқдан мени бор этдинг. Юрагимга чўғ ташлаб кетдинг! Мен нотавон бир хаста эдим, юзи сўлғин пажмурда эдим! Оёғидан мадори кетган, вужудида қолмаган бир жон, кўзи сўник, юраги титроқ, мадори йўқ, хаста бир япроқ! Ҳеч ким билан иши бўлмаган.

Кимлардир осмонларни кўзлади, кимлардир инжуларни излади. Мен ахир тупроқдан унганман, шунинг учун ерни кўзладим. Сокин сўзладим. Ажабо! Атрофимда гўё оятларни ёниб куйлар эди Мустафо.

Таҳажжуд, таҳажжуд! Тун ва куннинг ўртасида сен мавжуд!  Йўлим эди чигал. Бу чигални Сен тараб ечдинг. Чор тарафим этдинг чароғон. Атрофимда тинганди фиғон… Орзуларим томон бораман… Гиёҳ мисол туфроқ ёраман… Титрат осмон равоғини, кўрсат ҳаёт сабоғини!

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: