jump to navigation

Амстердам хотиралари — 77 4 марта, 2016

Posted by Shahodat in Шеърият.
trackback

nebulaКундалигимдаги қайдлар

«Замон қариб бормоқда. Йўқ, мен қариб бормоқдаман. Замон яшармоқда». Инсон боласи, кунлар келади, бунга шубҳам йўқ, очиқ-сочиқ ҳаёсизликлардан буткул безади; покиза иқлимни, осойишта муҳитни истаб қолади ва инсон зоти ахлоқий покликка — Қибласига талпинади… Одам аҳли Юксак Илоҳ буюрган соф инсоний ва ахлоқий туйғу атрофида — Вахдати оламда бирлашади. Мен нафсоний майлларни акс эттирган асарларга кўзи тушган заҳоти нигоҳини қайирган Қизни кўрган оним, суюниб кетдим. Рости, жуда бошқача бўлиб кетдим. Ҳали дунё ўз ўқидан чиқиб кетгани йўқ, дея пичирладим. Дунё мазмунини, ўз моҳиятини йўқотмаганига гувоҳ бўлдим. Мен бунга амин бўлдим, ишондим. Нега ишонмай? Ахир буни ўз кўзларим билан кўрдим-ку! Таълимотларни кўздан кечирган оним, вужудимни мубҳамлик чулғаётганини англадим. Ўйланиб қолдим. Маркс нега Ҳегел таълимотидаги асосни, «рационал мағиз» ни олиб, идеалистик пўстлоғини ташлаб юборди? Моддийунчилик таълимотини яратган даҳрий Яратганнинг ўз вужудига озод руҳ пуфлаб, пешонасига тафаккур жойлаганини нега тан олмади? Ҳолбуки, у бир томчи оби маънийдан яралган эди-ку! Ҳолбуки, унинг ўзи-да Яратганнинг соф маҳсули эди-ку! Кўксимизга толмас юракни, жисмимизга озод руҳни, пешонамизга тафаккурни жойлаб, барчамизга тўрт унсурни даҳлдор этган Зот барқарор эди. Барҳаёт эди, фақат биз шунчаки ўткинчи йўловчи эдик. Бирдан-бир ўй аҳволи руҳиямга бостириб кирди: замон қариб бормоқда. “Йўқ, мен қариб бормоқдаман. Замон эса яшармоқда” дея пичирларди лабларим.

2016 йилнинг 4 март тонги.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: