jump to navigation

Амстердам хотиралари — 76 4 марта, 2016

Posted by Shahodat in Шеърият.
trackback

Кундалигимдаги битиклар

Шу ерга етиб келганим чоғ ҳориганимни ҳис этдим. Ортимда кечиб ўтган йўл-да  ҳориб қолди. Ўнгимда эса  босилиши даркор бўлган йўл ястаниб ётар эди.

***

Тун ва тонгнинг оралиғида битилган битик – у асрий нолали, мумтоз, ҳам ҳар даврга монанд  — жадид битик эди.

***

Бу аёл ҳақиқатнинг кўзига тик қарашга журъат этмади, чунки ҳар боқишида  пушаймонлик яширин эди.

***

Cубутсизлик инсонга иснод келтиради, худди шаънини йўқотган кимсага қилмиши тавқу лаънат келтиргани сингари.

***

Мудом кимларгадир эргашиб, ўз йўлини йўқотган, эътиқоқсиз одамдан нени кутиш мумкин. Бундайларни бетайин дейиш камлик қилади, шундай эмасми?

***

Жони ёнмаган инсон борми дунёда?

Жони ёнмаган инсон — инсонми?

***

Қаламимдан тўкилгани  – у ёлғон  эмас, кўргуликнинг акси эди…

***

Баъзан воқеа содир этилгач, сўнгра ёзасан. Баъзан ёзилгач, унинг ижобатини кутасан. Униси-да, буниси-да – ҳақиқатнинг меваси, кўргуликнинг акси эканига иқрор бўласан.

***

Ёвузлик ҳукмини  ўтказди, тўъфонлар қўпган каби денгиздан… Аслида сокин кечаётган мезон учун бу расман маънисиз исён эди.

***

Ҳамма  саҳнада рақс тушаётган чоғ, мен парда ортида сукут ичида турган эдим.

***

Ҳаммаси тугади, деган қарорга келган инсон, ўзини хотиралари ичида яшашга маҳкум этади.

Йўқ! Ҳали ҳеч вақо тугагани йўқ, ҳаёт сўнгги нафасимиз қирқилгунга қадар давом этади. Тунга якун ясалади, тонгда эса янги кунга дебоча очилади. Демак бариси ҳали олдинда.

***

Шафқатли инсоннинг нафрати ҳам кучли бўлади. Нега бўлмасин?

***

Сўрашганди, ҳар нарсанинг бордир чораси, дея жавоб бердим.

Бир мантиқни унутган эдим; вақтни қайтаришнинг чораси йўқ эди.

2015 йилнинг 1 март тонги.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: